• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Футзалчилар 1 ойда ўртача 5 млн сўм маош олади». Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги энг яхши футзалчиларидан бири Даврон Чориев билан интервью

    Деярли барча даврларда Ўзбекистонда футзалга унчалик катта эътибор қаратилмаган. Ташкил этилган жамоалар эса ё қайсидир ташкилот, ё қайсидир футбол клуби муассислигида фаолият юритган. Миллий чемпионат баҳслари, умуман, мавсумлар ҳам ортиқча шов-шувларсиз ўтказиб юборилади. Шунга қарамай Ўзбекистон футзал терма жамоаси доимо Осиёда ўз ўрнига эга бўлиб келган ва етакчилар қаторида тилга олинади. Ҳатто (футбол жамоасидан фарқли ўлароқ) ўзбекистонлик футзалчилар 2016 йили Колумбияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам иштирок этишга муваффақ бўлганди. «Дарё» мухбири Билол Эркин Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг яхши ўйинчиларидан бири Даврон Чориев (1993 йилда туғилган, «Ардус», ОКМК ва Ўзбекистон терма жамоасидаги ўйинлари билан яхши танилган) билан боғланиб, ундан ушбу спортга қандай кириб келгани, нима сабабдан чет элга кетмаслиги, келгусидаги режалари, Ўзбекистондаги футзалнинг даражаси, у ердаги маошлар ва бир қатор бошқа мавзулар ҳақида суҳбатлашди.

    — Суҳбатни болалигингиздан бошласак, футзалга кириб келишингиз қандай кечган? Илк қадамлар футболдан бошланган бўлса керак?

    — Футзалга мен ҳам кўпчилик футзалчиларимиз сингари катта футболдан кириб келганман, 7 ёшимдан футболга қатнашишни бошлаганман, 15 ёшимда жароҳат сабабли (оёғим синганди ўшанда) оила аъзоларим футболга рухсат беришмаган, аммо барибир қизиқиш кучли бўлгани учун футбол ўйинларидан қолмасликка ҳаракат қилардим, орада акам Дилшод Раҳматов (акам ҳам футзалчи, ёшлигидан шуғулланади) футзалга қатнашишни бошлади, мен ҳам акамга қўшилиб, машғулотларга келардим, кўриб кузатардим. Дастлаб ҳаваскорлар жамоасидан бошлаганман, «Тошкент Сити» деб номланарди жамоамиз, ҳозирда эса ОКМК футзал жамоасидаман.

    — Ёш болакайларнинг футзалга қизиқиши ва катта бўлсам футзалчи бўламан дейишлари учун нима қилиш керак?

    — Футзалга ёшларни жалб қилиш учун биринчи навбатда футзал мактаблари керак деб ўйлайман, лекин ҳозирда футзалга эътибор кучаймоқда, тез орада бу муаммолар ҳал бўлади деган умиддаман.

    — Ўртамиёна футзалчининг маоши билан оила боқиш мумкинми? Сир бўлмаса, футзалчилар ўртача қанча маош олади?

    Фото: «Championat.asia»

    — Маош масаласими (кулади)? Албатта, етади деб ўйлайман. Ҳозирда футзалчилар 1 ойда ўртача 5 миллион сўм маош олади, лекин ҳамма жойда ҳам эмас, албатта.

    — Умуман, биздаги футзалнинг даражаси қандай? Уни оммалаштириш учун қандай ишлар қилиниши керак?

    — Умуман олганда, футзалимиз ҳозир яхши даражада, уни оммалаштириш учун ҳамма ишлар қилиняпти деб ўйлайман, ўйинларимиз «Спорт ТВ» телеканалида жонли эфирда намойиш этилмоқда, бу ҳам футзалнинг ривожи учун катта натижа деб ўйлайман.

    — Рейтинг бўйича Осиёда 3-ўринда турар эканмиз. Агар ушбу спортга яхшироқ эътибор қаратилса, бундан-да яхшироқ натижаларга эришиш мумкинми?

    — Албатта, эътибор янада кучайтирилса, натижа ҳам бундан-да яхши бўлади.

    — Кўпчилик сизни терма жамоадаги фаолиятингиз орқали билади. Клублар ўртасидаги миллий чемпионат баҳсларига нега эътибор кам?

    — Ҳа, эътибор кам жуда паст эди, ҳозирда кучаймоқда.

    — Шу вақтгача бир неча маротаба клуб алмаштирдингиз. Бу жараён қандай амалга ошади? Бу ерда ҳам футболдаги каби агентлар борми?

    — Футзалда асосан ўйинчилар ва мураббийлар ўзаро келишган ҳолда трансферлар амалга оширилади.

    — Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиларидан бири сифатида сизга чет элдан таклифлар бўлганми?

    Фото: ЎФА

    — Чет елдан таклифлар бўлган, ҳалигача бўлиб турибди.

    — Нега кетмайсиз, тажриба орттириб келмайсизми, чет элда маошлар ҳам яхши бўлса керак?

    — Таклифлар молиявий тарафлама яхши эмас, шунинг учун. Шу ерда оладиган пулдан озгина кўпроқ беришади.

    — Бир неча йил илгари испаниялик Хосе Мария Мендез терма жамоамизни бошқарганди. У футзалимизга нималар берган?

    Фото: «Sports.uz»

    Фото: «Sports.uz»
    Хосе Мария Мендез

    — Хосе Мария Мендез футзалимизда ўрни катта инсон, кучли мураббий. У олиб кирган футзал бизда ҳалигача ўз мевасини бермоқда деб айтиш мумкин.

    — Аргентина терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилди. Бундай ўйинлар нимаси билан аҳамиятли?

    — Аргентина даражасидаги жамоалар билан ўйинлар ҳар тарафлама катта тажриба бўлиб хизмат қилади. Ўйинчиларнинг ўзига бўлган ишончи ортади.

    Фото: ЎФА

    — Терма жамоа қандай шакллантирилади, жамоада рақобат қай даражада, ёшлар кам эмасми?

    — Терма жамоани асосан мураббийлар шакллантиради. Рақобат жуда кучли. Ўйлашимча, ҳозирда ёш футзалчилар борасида ҳеч қандай муаммо йўқ.

    — Яқин бир неча йил ичидаги режаларингиз қандай? Неча ёшгача фаолиятингизни давом эттирмоқчисиз?

    — Режаларим, миллий чемпионатимизда чемпион бўлиш ва, албатта, сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш. Фаолиятимга келсам, узоқ қолмайман деб ўйлайман (кулади).

    Бошқа интервью: Терма жамоа, легионер сифатидаги фаолият, Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиш имкониятлари ҳақида Осиёнинг икки карра энг яхши ўйинчиси Сервер Жепаров билан интервью

    14.02.2021, 12:01   Изоҳ (0)   11713
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UFC 258. Камару Усмон бразилиялик Гильберт Бёрнсни 3-раундда нокаутга учратди

    14.02.2021, 11:20

    Бектемир Мелиқўзиев проф боксдаги 7-жангида америкалик рақибини 3-раунддаёқ нокаутга учратди

    14.02.2021, 07:36

    А Серия. «Милан» кутилмаганда аутсайдер жамоага ютқазиб қўйди

    14.02.2021, 07:27

    Ла Лига. «Барселона» 6 та гол урилган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан шедевр гол

    14.02.2021, 03:36

    АПЛ. «Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»га жавобсиз учта гол урди, Илкай Гундўғандан дубль

    14.02.2021, 00:52

    А Серия. «Ювентус» сафарда «Наполи»га ютқазиб қўйди

    14.02.2021, 00:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.