Европа Иттифоқи Беларусга қарши тўртинчи санкциялар пакетини ишлаб чиқмоқда ва россиялик мухолифатчи Александр Навальнийнинг қамоққа олинишига алоқадорларга нисбатан чекловлар жорий этишни назарда тутувчи «Навальний рўйхати» муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергисга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
«Санкцияларнинг тўртинчи пакети — Европа санкциялар пакети. Ҳозирча унинг қандай тузилиши борасида аниқ талаблар йўқ. Болтиқбўйи мамлакатларидаги ҳамкасбларим билан Болтиқбўйи мамлакатларига келиши тақиқланган одамлар учун санкциялар рўйхатини тузишни муҳокама қиляпмиз. Жараён бошидан аниқ маълумот бера олмайман, музокаралар олиб бориляпти, рўйхатдаги шахслар устидан суриштирув ишлари кетяпти», — деди Ландсбергис.
Шунингдек, Россияга қарши санкцияларни кенгайтиришга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Ландсбергис сўзларига кўра, кўпроқ «Навальний рўйхати — уни ушлаш, ҳибсга олиш, суд қилишга алоқадорлар, шунингдек, бу ишларнинг буюртмачилари муҳокама қилинмоқда».
Унинг таъкидлашича, Литва Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польшадан келган мутахассислар билан мунозараларда қатнашмоқда ва тегишли шахслар рўйхати тез орада Европа Иттифоқининг расмий идораларига тақдим этилади.
Изоҳ (0)