Февраль ойининг бошларида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида бодом гуллагани, бойчечак очилгани ҳақида хабар берилган эди. «Xabar.uz» вилоятнинг Қумқўрғон тумани, «Навбаҳор» маҳалласида гуллаган бодом дарахти суратларини тақдим этди.
Айни пайтда мамлакатда илиқ об-ҳаво ҳукмрон бўлиб турибди. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, дам олиш кунларида ҳам жанубий вилоятларда ҳарорат 25 даражагача кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, иссиқ об-ҳаво таъсирида Қашқадарёнинг бир неча туманида январь ойида бойчечак гуллаганди.
Изоҳ (0)