Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Қосимов 2018 йилга қадар Денов тумани ҳокими, 2018–2019 йилларда Сурхондарё вилояти прокурори, 2019 йил сентябрдан бошлаб Фарғона вилояти прокурори лавозимларида ишлаган.
Бундан аввал Баҳриддин Валиев бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)