Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холмаҳматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Унинг ўрнига Баҳриддин Валиев бош прокурор биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Баҳриддин Валиев тайинловга қадар, 2019 июль ойидан бери, Тошкент шаҳри прокурори лавозимида ишлаган. Ундан олдин Бухоро вилояти прокурори сифатида фаолият олиб борган.
Бундан аввал Ўзбекистон ИИВ тизимида қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилган эди.
Изоҳ (0)