• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Эркак гинекологлар аёлларга нисбатан қобилиятлироқ бўладими? 24 йилдан бери акушер-гинеколог бўлиб ишлаётган Алишер Орипов ҳикояси

    «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қолаётган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони – 24 йилдан буён акушер-гинекологлик қилиб келаётган Алишер Орипов.

    Алишер Орипов — олий тоифали акушер-гинеколог. Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган. Ҳозир 48 ёшда. Айни пайтда Олтиариқ туман 1-сонли шифохонасининг бош шифокори бўлиб ишлаб келмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Гинеколог бўлишни хоҳламагандим, аммо...

    Инсоннинг касб танлашида оила аъзоларининг таъсири катта бўлади. Менда ҳам шундай бўлган. Онам боғчада ҳамшира бўлиб ишларди. Аммам тиббиёт фанлари номзоди эди. Кўп йиллар Андижон давлат тиббиёт олийгоҳи доценти бўлиб, талабаларга дарс берганлар. Уларга ҳавас қилиб, шифокорликни танлаганман.

    1990—1996 йиллари Андижон давлат тиббиёт олийгоҳида таҳсил олганман. Бир муддат Украинада ҳам ўқиб келганман.

    Биласизми, институтга кирганимдан то амалиётга қадар хирург бўлишни ният қилганман, аммо баъзи сабабларга кўра бу орзум амалга ошмаган. Кейинроқ жарроҳликка алоқадор йўналиш бўлгани учун гинекологияни танлаганман.

    1997 йили Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг акушерлик ва гинекология бўлимида фаолиятимни бошладим. Кейинчалик бир муддат Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг гинекология бўлими бош шифокори бўлиб ишладим.

    Ишимдан хафа бўлган пайтларим кўп бўлган

    24 йиллик фаолиятим давомида ҳар хил вазиятлар, ишимдан ранжиган пайтларим кўп бўлган. Очиғини айтганда, менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда кўпчилик бу касбни тўғри қабул қилмайди. Гинекологлигимни айтсам, айримлар нотўғри тушунади. Бироқ мен беморга фақат табиб кўзи билан қараганим учун бу гапларга эътибор бермайман.

    Шундай беморлар келади, турмуш ўртоқлари текширишимизга қаршилик қилади. Биз иложи борича эркакларга тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

    Одатда аёл шифокор билан бирга ишлаймиз. У ҳам беморни кўриши мумкин. Агар шунда ҳам хоҳламаётган бўлса, аёлини бошқа жойга олиб боришини айтамиз. Ҳеч кимни биз мажбурламаймиз. Чунки касални мажбурлаб текшириб бўлмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тўғри, турли гап сўзлар, муносабатлар бўлиши мумкин. Лекин энг оғир мураккаб операцияларни ўтказиб, беморни оёққа тургизганингизда бошқача туйғуни ҳис қиласиз. Айниқса, уларнинг раҳматини эшитиб, кўзларида хурсандчиликни кўрганингизда ҳамма кўнгилсизликлар унутилади.

    Худойим бизга одамларнинг дардига дармон бўлиш бахтини берганига, шунга қодир қилганига шукр дейман.

    Қишлоқда гинеколог бўлишнинг қийинчиликлари ҳақида

    Чекка-чекка туманларда, қишлоқларда яшайдиган одамларнинг тиббий маданияти ҳавас қиларли даражада эмас. Яъни касаллик аломатлари, асоратлари ҳақида шаҳарда яшайдиган аёлларга нисбатан билимлари анчагина камроқ.

    Масалан, шундай бемор аёллар келади, текшириб, ташхис қўйиб, агар ҳозир даволанмаса, оқибатлари ёмон бўлишини айтамиз. Аммо қанча тушунтирмайлик, соғлиғига бефарқ бўлишлари мени ранжитади.

    Аслида кўп касалликларнинг бошланғич давридаёқ олдини олиш мумкин. Даволаш ҳам осон кечади. Бироқ аксарият қишлоқ аёлларининг тиббий билими пастлиги сабаб ўзларига жабр қилиб қўяди.

    Қанийди, ўзлари қизиқиб, асоратлари қанчалар ёмон бўлишини тушуниб, фикрлай олганларида эди, анча-мунча касалликларнинг олдини олган бўлардик.

    Қимматга тушаётган «андиша»

    Одатда қизларга нисбатан ҳомиладор аёлларда касалликлар кўп учрайди. Айниқса ТОРЧ инфекцияси  туфайли аксарият ҳомиладор аёлларимизда ҳомиланинг биринчи уч ойлигида бола ўсмай қоляпти ёки нуқсонли ҳолатлар билан ривожланмоқда.

    Мисол учун қабулимга икки, уч, тўрт, ҳатто бештагача ҳомиласи тушиб қолган аёллар келади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, сўнгги пайтларда аксарият аёл-қизларимизда камқонлик, бачадон фибромиомаси, саратон олди ҳолатлари кўп кузатиляпти. Чунки аёлларимиз оиласи билан банд бўлиб, ўзларига умуман эътибор бермайди. Бунинг натижасида бачадонда, тухумдонда ўсмалар, кўкрак бези ўсмалари асоратли ҳолатларда аниқланяпти. Кўпчилиги ўтказиб юборяпти.

    Одамлар орасида «қиз бола гинекологга бормайди» деган гап бор. Айрим қизларимиз жони оғриса ҳам одамларнинг гапидан қўрқиб, шифокорга кўринмайди ва бу андишаси унга анча қимматга тушади.

    Масалан, ҳозир шифохонамизда ювенил қон кетиши (балогат ёшига етган қиз болаларда бачадондан атциклик равишда қон кетиши, тухумдонлар функциясининг бузилиши билан боғлиқ ҳолат) ташхиси билан бир қиз ётибди. Беморнинг гемоглобини 40 га тушиб қолган. Лекин уйда истиҳола қилиб ётаверган. Охири онаси келиб бизга мурожаат қилди. Текшириб, тезда даволаш чоралари кўрилди. Ҳозир аҳволи анча яхшиланган.

    Аёллар касалликларининг олдини олиш борасида кўп ишлар амалга оширилган. Жумладан, скрининг текширувларининг яхши йўлга қўйилгани туфайли муаммолар эрта аниқланмоқда.

    Фақат аёл-қизларимиз соғлиғига эътиборсиз бўлмай, доим шифокорларга кўриниб туришлари керак.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шифохонамизда барча шароитлар яратилган. Оператив йўналиш асосида бачадон фибромиомаси, тухумдон кисталари, қорин бўшлиғи аъзолари ўсмалари, туғруқ йўл пластик операциялари ҳам шу ернинг ўзида ўтказилади. Бир йилда ўртача 100—120 та катта, мураккаб операциялар қиламиз.

    Эркак гинекологлар аёлларга нисбатан қобилиятлироқ бўладими?

    Аксарият юртдошларимиз эркак акушер-гинекологлар кучли, қобилиятли бўлади, дейишади. Аммо мен бироз бошқачароқ айтган бўлардим: эркак гинекологлар аёл шифокорларга нисбатан тажрибалироқ бўлиши мумкин. Сабаби бизнинг касбимизда тажриба жуда катта рол ўйнайди.

    Аёл ҳамкасбларимизнинг эса тажрибасини оширишига кўпинча оила фактори тўсқинлик қилади. Масалан, аёллар турмушга чиқади, ҳомиладор бўлади, фарзандини дунёга келтиради. Шу даврларда, табиийки, фаолиятида бир мунча вақт узилиш бўлади. Бу каби танаффуслар, албатта, шифокорнинг тажрибасига таъсир қилади.

    Бундан ташқари эркак киши ишдан чарчаб борганида уйида ҳамма нарсаси муҳайё бўлади. Бироқ аёлларимиз эса ишдан бориб, уй юмушлари билан банд бўлади. Яна иш пайтида ҳам бир хаёли оиласида, уйида туради.

    Биз эркаклар фарзандимиз соғлиғида ёки оиламизда бирор муаммо бўлса, доимо аёлимизга суянамиз. Улар-чи, кимга суянади? Юқорида айтганимдек, аёлларнинг оиласига, фарзандларига кўпроқ эътибор қаратгани учун ишига камроқ вақт қолиши мумкин.

    Эркак кишида эса шуғулланишга вақти кўп бўлади. Шахсан ўзим кўп китоб ўқийман. Устозим доим биз шифокорларнинг энг нозик жиҳатимиз китоб ўқимай, ўз устимизда ишламай қўямиз дерди.

    Агар шифокор мунтазам китоб ўқимаса, у билганларини ҳам эсидан чиқаради. Инсон касбининг устаси бўлиши учун изланишдан тўхтамаслиги керак. Агар ҳаракат қилмасангиз, ортда қолиб кетаверасиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳозир фарзандларим йўлимни давом эттиришяпти

    Аёлим фармацевт, дорихонада ишлайди. Уч фарзандни биргаликда катта қилдик. Катта ўғлим менинг касбимни танлади. Ҳозир Россиядаги тиббиёт институтининг 3-босқич талабаси.

    Иккинчи фарзандим Шарқшунослик университетида таҳсил оляпти. Қизалоғим эса онасининг йўлидан кетиб, бу йил Самарқанд Фармацевтика университетига ўқишга кирди.

    Бу касбни танлаганимдан ҳеч қачон афсусланмайман

    Ҳаёт доим бир текисда кетмайди. Фаолиятим давомида кўп қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келган. Аммо ҳеч қачон ишимни ташлаб бошқа соҳага ўтиш истаги бўлмаган. Аксинча, шу йўналишни танлаганимдан миннатдорман. Чунки касбим туфайли ҳаётимда муваффақиятларга эришдим. Хусусан, беш йилдан буён мазкур шифохонанинг бош шифокори бўлиб ишлаб келяпман. Кўплаб шогирдларни тайёрлаяпман.

    Ҳаммаси учун ота-онамдан, устозларимдан миннатдорман.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Аввалги соядаги одамлар:

    • «Мусулмонлигимдан мамнун эмасман. Мамнун бўлиб қолишликдан ҳам қўрқаман». Имом Рустамжон домла ҳикояси
    • «Дадам салонда стилистлик қилаётганимни билмайди». Стилист йигит ҳикояси
    • Эркакнинг «юриб кетиши»га аёлнинг ўзи сабабчи бўлади — Пардозчи қиз ҳикояси
    • Бозорчи аёллар аёл эмасми? Бозорчи аёл ҳикояси
    • «Аравакашлик қилиб, қизимни ТошМИда ўқитдим». Аравакаш амаки ҳикояси
    • «Мусорга ташлаб юборилган 34 миллион сўмни топиб берганман». Чиқинди йиғувчи амаки ҳикояси
    • «Тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». Қассоб йигит ҳикояси
    • «Тиланчилар таксида, ўқитувчилар автобусда юрадиган замонда яшаяпмиз». Киракаш йигит ҳикояси
    • «Пул топиш учун ҳаммасига розиман, фақат фоҳишаликка эмас!» Официантлик қилаётган Ўзбекистон чемпионининг ҳикояси
    • «Бой ўлса ўлсин, камбағал ўлмасин». Гўрков Юрсунали ота Умаралиев ҳикояси
    • «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман». Мардикорлик қилаётган қиз ҳикояси
    • «Ўзбекистон ўликхоналарида мурдалар сотилмайди!» Морг ходимининг ҳикояси

    12.02.2021, 10:11   Изоҳ (0)   90048
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.