Музлаткичдаги мева ва сабзавотлар турадиган тортмага сув йиғиляптими, тортма музлаб қолиб, жойидан силжимаяптими, полда тез-тез кўлмаклар пайдо бўляптими? Уста чақиришга шошилманг, баъзи муаммоларни ўзингиз ҳам ҳал қилишингиз мумкин.
Мева ва сабзавотлар тортмаси остида сув тўпланиши
1-сабаб
Томчилатиб эритиш тизимининг ўзига хос хусусияти туфайли бундай тиқилишлар тез-тез учрайди. Чанг, озиқ-овқат қолдиқлари сув томчилари орқали тешикка кириб қолади. Натижада сув чиқиб кетолмайди, совитиш камерасининг пастки қисмига оқиб чиқади. Оқиб чиққан сув совутиш цикли вақтида музлаши ҳам мумкин. Натижада тортма пастки қисмга ёпишиб, силжимайди, музлаткичда эса ёқимсиз ҳид пайдо бўлади.
Нима қилиш керак?- Бунинг учун пуркагич, пахтачўп ёки ингичка сим керак бўлади.
- Совутгичдан маҳсулотларни чиқариб олиб, электрдан узинг.
- Муз эригач, қутиларни ҳам олиб ташланг.
- Сув йўлини пахтачўп ёки музлаткич комплектациясидаги махсус восита билан тозаланг.
- Кичикроқ пуркагичга сув қуйинг. Пуркагични сув йўлига қўйиб кетма-кет босинг. Худди шу тарзда бир неча марта сув қуйинг, агар сув конденсат йиғиш қисмига тушса, демак, тиқилган нарса олиб ташланган бўлади.
- Музлаткичдаги барча маҳсулотларни олиб ташлаб, бир кеча ёки 12 соатга эритишга қолдиринг.
- Эрталаб пуркагич ва пахтачўп ёрдамида яна бир бор тозалашга уриниб кўринг.
- Ингизчка сим ёрдамида дренажни тозаланг. Ҳеч нарса бузилмаслиги, шланг ва музлатгичнинг бошқа юзаларига зарар етмаслиги учун жуда эҳтиёткорлик билан секин ҳаракат қилинг.
2-сабаб
Музлаткич эшиги яхши ёпилмагани туфайли ҳам камерада муз пайдо бўлади, музлаткичга илиқ ҳаво кириши натижасида орқа девордаги муз эрийди ва сув тортмалар остида, полда тўпланади.
Нима қилиш керак?
Музлаткичнинг жойлашган ўрнини кўздан кечиринг. Полнинг нотекислиги туфайли қурилма тўғри ўрнатилмаган бўлиши мумкин. Бу муаммо музлаткич оёқлари тўғриланиши билан ҳал бўлади.
Шовқин билан ишласа
Кўпинча бу муаммо музлаткич жавонига маҳсулотларнинг нотўғри қўйилганидан келиб чиқади. Эҳтимол, музлаткичингизда жуда кўп озиқ-овқат борлиги ва улар тўғри жойлаштирилмаганлиги учун шовқин юзага келгандир. Шунингдек, музлаткич бирорта мебель, иситиш қувурларига тегиб қолган бўлиб, бу нарса унинг шовқинсиз ишлашига халақит бераётган бўлиши мумкин.
Агар юқоридаги маслаҳатлар ёрдам бермаса, ўзингиз таъмирлашга уринманг. Носозликларни бартараф қилиш учун уста чақирганингиз маъқул.
Изоҳ (0)