• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Қандай қилиб дунёнинг энг бадавлат кишисига айланиш мумкин: Жефф Безосдан муваффақиятга эришиш бўйича 10 тавсия

    Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос сайёранинг энг бадавлат кишилари рўйхатидан ўрин олган. 2020 йилга қадар бизнесида фақатгина ўсиш ва муваффақият кузатилган ишбилармоннинг бизнес билан шуғулланишни истовчилар фаолиятида қўл келадиган тавсияларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фото: Ванитй Фаир

    Фото: Ванитй Фаир

    Ақлга эмас, юракка қулоқ солинг

    Кўпинча ақл мақсадларга эришишга тўсқинлик қиладиган йўл кўрсатиши мумкин. Масалан, бирон нарса бошлашдан аввал эҳтиёт бўлиш кераклигини уқтиради. Юрак ботирликка ва амалга оширишга ундаши, ақл эса бунга йўл қўймаслиги мумкин. Бирор нарсага эришишдан аввал тажрибангиз йўқлигидан ташвишланманг, асосийси, эплай олишингизга ишонинг ва ўзингизни синаб кўришдан чўчиманг. Ғалабага эришиш учун таваккал қилиб кўриш керак.

    Ҳеч қачон афсусланманг

    Бизнесда ортга қараб вақт сарфламасдан, олға интилишни билиш муҳим. Афсус ва армонсиз одам бўлмайди, аммо ҳаётингизга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган фикрлар олдингиздаги очилиши мумкин бўлган имкониятларга таъсир қилишига йўл қўйманг. Ортга фақат мақсадларингизга эришганингиздан сўнггина қаранг, унга қадар ҳаётингизда афсусга ўрин бўлмасин.

    Маҳсулот ёки лойиҳага эътибор жалб қиладиган ном қўйинг

    Кўпинча маҳсулот унинг номи ва у билан боғлиқ тафсилотлар билан диққатга сазовор бўлади. Маҳсулот номининг ноаниқ ёки мужмаллиги эса унинг дўкон пештахтасида чанг босиб ётишига сабабчи бўлиши мумкин. Қизиқиш ортиши учун потенциал мижозларда ҳайрат уйғотадиган, камида бу нима экан деб қарашга ундайдиган ном танлашингиз керак.

    Сифат муҳимлигини унутманг

    Бизнесда кимларнингдир ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишингиз унчалик муҳим бўлмаслиги мумкин, аммо сифат билан боғлиқ масалага юзаки қарамаслик керак. Сиз ишлаб чиқарган маҳсулот истеъмолчи эҳтиёжига жавоб бериши — исталган бизнесда муваффақиятга эришишнинг гарови.

    Маҳсулотни маркетингдан муҳимроқ билинг

    Маҳсулотнинг сифатли ва яхши бўлишига эътибор ва маблағ қанча кўп сарфланса, унга бўлган талаб ва харид қилишга бўлган хоҳиш шунча кўп бўлади. Мижозлар сизнинг реклама ва пиарингиз яхши эканлиги учун эмас, маҳсулотингиз бошқалардан ажралиб тургани учун мурожаат қилсин. Компаниянгиз маркетинг стратегияси зўр, аммо маҳсулот талабга жавоб бермайдиган бўлса, бизнесингиз узоққа бормайди.

    Мижозлар хоҳиши ва қизиқишидан келиб чиқиб ёндошинг

    Истеъмолчи ва мижоз эҳтиёжларини инобатга олиш бизнеснинг асосий принципларидан бири ҳисобланади. Одамлар нимани хоҳлаётгани, уларнинг маҳсулот ҳақидаги фикри ва таклифлари қандайлиги билан қизиқинг. Улар томонидан берилган баҳо ва мулоҳазалар ижобий бўлса, миннатдорчилик билдиришни унутманг. Мижозларининг фикри ва қарашларини инкор қилиб, фақат даромадни кўзлаган бизнес ишонч билан бирга мижозларини ҳам йўқотади.

    Сифатли маҳсулотга одамлар харид қилишга қурби етадиган нарх қўйинг

    Севимли нарса ва буюмларини ишлаб чиқаришга аслида қанча маблағ сарфланишидан хабар топган одамлар кўпинча ҳайрон қолади. Баъзи товарлар тайёрланиш жараёни ва кам учрайдиган материаллардан ишлангани сабаб қиммат бўлади. Аммо кўп ҳолларда ишлаб чиқаришга унчалик кўп маблағ сарфланмайди, нархнинг қимматлашиши эса чакана савдо билан шуғулланадиган савдогарлар ҳисобига бўлади. Шу сабаб рақобат муҳитида маҳсулотингизга чакана савдо қиладиганларга нисбатан арзонроқ нарх белгилаганингиз яхши.

    Лойиҳа ёки маҳсулотингизда ўзига хослик бўлсин

    Аксари тадбиркор ва бизнесменлар ишлаб чиқаришда янгилик киритишда кўра тайёр амалиётни қўллашни ва кўчириб олишни афзал билади. Сиз эса бошқалардек бўлманг. Маҳсулотингизда ўзига хослик мужассам бўлсин (Безос Amazon’га қадар онлайн савдо деярли мавжуд бўлмаганини таъкидлайди).

    Ишингизни иштиёқ билан бажаринг

    Жараён қизиқ бўлиши учун ишингизни бажонидил бажараётган бўлишингиз керак. Иштиёқсиз бизнес механик ва жонсиз бўлиб қолади ва иш завқ оладиган жараён эмас, шунчаки пул топиш учунгина қилиниши керак бўлган мажбуриятга айланади. Алал-оқибат ҳаётингиз ишга бориш ва келишдан, кун чиқиши ва кун ботишини кутишдан иборат, мазмунсиз кетма-кетлик бўлиб қолади.

    Таваккал қилишдан қўрқманг

    Ҳатто муваффақиятсизлик кутилишига қарамай, баъзида ишга бош билан шўнғишга тўғри келади. Энг ёмони, ҳар қандай бизнесда омадсизлик ва кутилмаган натижага дуч келиш мумкин. Аввал сизда бўлмаган нарсаларга эришиш учун олдин қилиб кўрмаган ишларни бажаришга тайёр бўлишингиз керак.

    Мавзуга доир:

    • Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт ўтказишга ёрдам берадиган 9 тавсия
    • Машҳур аёллардан 2021-учун руҳлантирувчи афоризмлар
    • Қандай қилиб миллионер фарзанд тарбиялаш мумкин? Илон Маскнинг онаси фарзандларни тарбиялаш сири билан бўлишди
    • Вақтингизни бировнинг дардини эшитишга сарфламанг: Кўпроқ нарсага улгуриш учун 3 тавсия

    04.02.2021, 21:43   Изоҳ (0)   20460
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чиа уруғлари қандай истеъмол қилинади ва ҳақиқатан ҳам фойдалими?

    04.02.2021, 12:54

    Бекажонлар учун: 15 дақиқада дераза тозалаш сирлари

    03.02.2021, 12:54

    Ташлаб юборишга шошилманг: Эски тиш чўткаси қўл келадиган ҳолатлар

    01.02.2021, 17:58

    Кир ювиш машинаси ишдан чиқаётганини билдирувчи белгилар

    31.01.2021, 16:53

    Кийимлар ювилганидан кейин кичкина бўлиб қолдими? Уларни ўз шаклига қайтариш мумкин

    27.01.2021, 13:45

    Парҳез ва спортсиз қандай озиш мумкин? Британиялик мутахассислардан 12 та маслаҳат

    26.01.2021, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.