Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг ножўя сўзлар айтиб, мактаб дарслигини ерга отгани акс этган видеотасвир тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат вазирликнинг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ўрганилганда, унинг Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги 17-мактабнинг 11-«А» синфи ўқувчилари томонидан суратга олингани аниқланган.
Ҳолат Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси, ИИБ ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган.
Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги, уларнинг қилган ахлоқсизлиги учун барчадан узр сўраган.
Ота-оналарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик)га кўра қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган, ўқувчилар эса профилактик ҳисобга олинган.
Аввалроқ Самарқандда дарс пайтида оёғини парта устига қўйиб ўтирган мактаб ўқувчиларининг ота-оналари жаримага тортилгани, Фарғонада мактаб синф хонасида пиротехника портлатган ўқувчи ИИБ рўйхатига олингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)