Мўғулистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тезлаштирилган процедура бўйича Россиянинг «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар берди Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РТИЖ)га таяниб «РИА Новости».
«РТИЖ Россиянинг ‘Спутник V’ коронавирусга қарши вакцинаси Мўғулистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтганлиги ҳақида эълон қилади. Рўйхатдан ўтиш мамлакат ҳудудида қўшимча клиник синовларсиз фавқулодда фойдаланиш учун тасдиқланиши доирасида амалга оширилди», — дейилади жамғарма хабарида.
Таъкидланишича, вакцина РТИЖнинг маҳаллий ҳамкори — Мўғулистоннинг етакчи фармацевтика компанияси Mongol Emimpex Concern кўмагида тасдиқланган.
«Мўғулистондаги ҳамкорлар ‘Спутник V’нинг юқори самарадорлиги ҳамда хавфсизлигини намойиш этадиган клиник тадқиқотларининг маълумотларини синчковлик билан ўрганиб чиқиб, вакцинани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. ‘Спутник V’ — дунёдаги етакчи вакциналардан бири ва ундан фойдаланишни маъқуллайдиган мамлакатлар сони кун сайин ортиб бормоқда», — дейди РТИЖ раҳбари Кирилл Дмитриев.
Маълумот учун, шу вақтгача «Спутник V» вакцинаси Венгрия, Ливан, Серб Республикаси, Жазоир, Аргентина, Беларусь, Боливия, БАА, Сербия, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Покистон, Туркманистон ва Эронда фойдаланиш учун тасдиқланган эди.
Изоҳ (0)