Баҳорги гардеробнинг ажралмас қисми ҳисобланган чарм куртка билан кўп ҳолларда қизиқарли образлар яратиш мушкул эмас, асосийси фантазия қилиш ва тенденцияларга амал қилиш керак.
Чарм куртка қора бўлиши керак, деб ким айтди? Ҳеч иккиланмасдан ранг-баранг моделлар билан минимал услубдаги топ кийишингиз уни этаклари кенг жинси билан мослашингиз мумкин. Пойабзал сифатида пошнаси паст, учли лоферларни танлаш тавсия қилинади.
Водолазка ва калта кенг шим билан ҳам қизиқарли услубда кийиниш мумкин. Бунинг учун комбинацияга чарм куртка қўшишнинг ўзи кифоя.
Қолаверса, ушбу устки кийим билан аёлларга хос жозибадор образлар яратиш мумкин. Бунинг учун юпқа блузка ва миди узунлигидаги юбка ёки исталган фасондаги кўйлак кийиш мумкин.
Изоҳ (0)