• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Боснияликдан данияликкача. «Барселона» тарихидаги тўққизинчи рақамлар

    Ортда қолган 2020 йилда, Лионель Мессининг «Барселона»дан кетмоқчи бўлган чоғда испан ОАВларида даниялик ҳужумчи Мартин Брэйтуэйтнинг 10-рақамни олмоқчи экани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Дунё бўйлаб «Барселона» мухлислари бу янгиликлардан ҳайратга тушди ва қайсидир маънода ғазабланди ҳам. Аммо кейинчалик бу шунчаки ҳазил эканлиги маълум бўлди.

    Бироқ ҳар бир ҳазилда қанчадир миқдорда ҳақиқат бўлади дейилганидек, Луис Суарес жамоани тарк этганидан кейин даниялик ҳужумчи афсонавий 9-рақамни олишдан уялиб ўтирмади. Шундай экан, Месси кетган тақдирда унинг унинг 10-рақамни олмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ эди.

    Барcа блоги шу муносабат билан каталонлар сафида 9-рақам остида тўп сурган барча футболчиларни эслашга қарор қилди. Авваллари ўйинчиларга бутун мавсум учун маълум рақам берилмасди. Рақамни ҳар бир учрашув олдидан танлаш мумкин бўлган. Фақат 1995 йилга келибгина (замонавий) қоидалар жорий этилди. Афсонавий рўйхат билан таништириш айнан шу вақтдан бошланади:

    Меҳо Кодро (Босния)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    1994/95 йилги мавсумда «Реал Сосьедад»да ўйнаган босниялик ҳужумчи 25 та голи билан Ла Лига тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллайди. Ўша мавсум тугашидан бир ой олдин 28 ёшли Кодрога Йохан Кройффнинг шахсан ўзи қўнғироқ қилиб, уни «кўк-анорранглилар»нинг янги лойиҳасининг бир қисми бўлишни таклиф қилади. Маълумотларга қараганда, суҳбат атиги икки дақиқа давом этган.

    «Барселона»да Кодро фақатгина бир мавсум ўтказади ва 43 ўйинда 15 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурарига айланади. Ўша йили «Барса» Испания чемпионатида 3-ўринни эгаллайди. Натижада, Кройфф ишдан бўшатилади. Жамоага эса бошқа бир юлдуз Роналдо олиб келинади. Босниялик эса захира ўриндиғида қолишни истамайди ва жамоани тарк этишга қарор қилади.

    Роналдо (Бразилия)

    Фото: Marca

    Фото: Marca

    Ўтган асрнинг 90 йиллари иккинчи ярмида «Феномен» лақабли бразилиялик сайёрадаги энг самарали форвард ҳисобланарди. У «Барселона» сафида бир мавсумда 49 ўйинда 47 та гол урди. Айнан «сўйлоқ»нинг ягона голи 1997 йилги Кубок эгалари Кубоги финалида «Барселона»га ПСЖ устидан ғалаба келтиради.

    Сонни Андерсон (Бразилия)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бразилиялик Роналдодан кейин «Барселона»нинг асосий марказий ҳужумчиси «Монако»дан сотиб олинган ватандоши бўлади. Сонни каталонлар сафида икки мавсумда 68 учрашувда 21 та гол урган.

    Патрик Клюйверт (Нидерландия)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Нидерландиялик футболчи аср бошларида «Барса»нинг асосий тўпурарларидан бири бўлди. Клюйверт ўша машҳур Ривалдо билан биргаликда кўп йиллар давомида бутун Европани даҳшатга солиб келган. 1998–2004 йилларда Патрик 257 ўйинда 122 та гол уради. Ўша давр ҳужумчиси учун бу жуда яхши натижа ҳисобланарди. Патрик «Барса»даги биринчи мавсумини 19-рақамда ўтказади, Сонни Андерсон кетганидан кейин эса тўққизни олади.

    Самюуэль Это’O (Камерун)

    Foto: Google Photos

    Foto: Google Photos

    2000 йилларнинг ўрталарида «Барселона»да яна бир афсонавий ҳужумчилар тандеми шаклланади. Ривалдо ва Клюйверт ўрнини Это’O ва Роналдиньо эгаллайди. Камерунлик каталонлар сафидаги олти мавсумида икки бор Чемпионлар Лигасини ютишга ёрдам берди ва ҳар иккала финал ўйинида ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди. Умуман ҳисобда Это’O «Барселона» сафида 199 учрашувда 130 та гол урган.

    Златан Ибраҳимович (Швеция)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2010 йилда «Интер» ва «Барса» ўртасида марказий ҳужумчилар алмашинуви рўй беради. Это’О Жозе Моуриньонинг «Интер»ига ўтган бўлса, Златан «Камп Ноу»га келади. Асосий ҳужумчи позицияси билан бир қаторда Ибра камерунликдан афсонавий тўққизинчи рақамни ҳам мерос қилиб олади. Швециялик «Барса»да бир мавсум ўтказиб, 46 учрашувда 22 марта гол уришга муваффақ бўлади.

    Боян Кркич (Испания)

    Фото: Marca

    Фото: Marca

    Ибра жамоадан кетгач, 9-рақам аввал 27 ва 11-рақамлар остида ўйнаган «Барселона» тарбияланувчисига ўтади. Вингер сифатида ҳаракат қилган Боян «Барса» таркибида 163 учрашув ўтказиб, 41 та гол урган.

    Алексис Санчес (Чили)

    Фото: Sportbox

    Фото: Sportbox

    Кркич сотиб юборилгач, унинг ўрнига афсонавий рақамни «Удинезе»дан харид қилинган Алексис Санчес қўлга киритди. «Барса»да чилилик футболчи 141 ўйин ўтказиб, 46 та гол уради.

    Луис Суарес (Уругвай)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Каталония пойтахтидаги олтита мавсумда (тўлиқ бўлмаган) Суарес клуб тарихидаги энг сермаҳсул ўйинчилар учлигига киришга муваффақ бўлди. Месси, Неймар ва ўзидан иборат бўлган трионинг бир қисмига айланган уругвайлик 285 учрашувда 195 та гол урган. Суареснинг 2015 йилги Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалаба тўпи ва кўплаб қайчи услубидаги дурдоналари «Барселона» мухлислари хотирасида абадий сақланиб қолинишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Афсуски, клуб у билан муносиб тарзда хайрлашмади.

    Мартин Брэйтуэйт (Дания)

    Foto: Twitter

    Foto: Twitter

    Даниялик ҳужумчи ҳар қанча танқид қилинишига қарамай, нафақат «Барселона» тарихига кирди, балки Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Динамо Киев»га қарши ўйинда дубль қайд этди. Бу эса унга Суареснинг 5 йил ичида Чемпионлар Лигаси меҳмон ўйинларидаги урган голларидан яхшироқ натижа қайд этиши учун етарли бўлди.

    Брэйтуэйт каталонияликлар таркибидаги илк мавсумида 19-рақамда тўп сурди. Худди шундай ҳолат юқорида таъкидланган Патрик Клюйвертда ҳам кузатилган. Шундай экан, ким билсин, балки Мартинга ҳам машҳур нидерландияликнинг муваффақиятини такрорлаш насиб этар.

    Бошқа мақолалар:

    • Содиқлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас! «Барселона»да ҳам, «Реал» сафида ҳам ўйнаган футболчилар
    • Январь харидлари: қишки трансферлар ойнасида амалга оширилган энг қиммат трансферлар
    • Кантонанинг «парвози», Суареснинг «сеҳрли қўли» ва Зиданнинг «калла қўйиши». Футбол тарихидаги энг эсда қоларли қизил карточкалар (фото)
    • Мессининг самога қаратилган қўллари, Жезуснинг сирли қўнғироғи ва Роналдунинг парвози. Футбол юлдузларининг голларни нишонлаши нимани англатади?

    10.02.2021, 23:28   Изоҳ (0)   16582
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алвидо, қирол! 2020 йилда ҳаётдан кўз юмган футбол юлдузлари

    10.02.2021, 23:06

    «Манчестер Юнайтед» 109 йиллик рекордини такрорлади

    10.02.2021, 21:26

    Юрген Клоппнинг онаси 81 ёшида вафот этди. Мутахассис карантин чекловлари сабаб дафн маросимига бора олмади

    10.02.2021, 20:39

    Абубакар ва Умар Нурмагомедов UFC 260 мусобақасида жанг қилади

    10.02.2021, 20:03

    Туркияда йиғин ўтказаётган «Локомотив»нинг «Ротор»га қарши ўйини бекор қилинди. Тошкент клубига рақиб жамоа таклиф қилган шароит ёқмаган

    10.02.2021, 19:01

    Ўзбекистон футбол бўйича Туркия Суперкубогига мезбонлик қилиши мумкин

    10.02.2021, 18:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 22:18

    Ғазода бир килограмм шакар нархи 100 долларгача кўтарилди

    Дунё | 30 июл, 22:05

    “Манчестер Юнайтед” Онана ўрнига муносиб номзод топди

    Спорт | 30 июл, 21:58

    Абдусалом Азизов ва Пўлат Бобожонов янги лавозимларга тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:47

    Ўзбекистонда олти ой ичида энг қиммат сотилган авторақам баҳоси маълум қилинди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:40

    41 йил ўтиб: “Санта-Барбара” сериалининг юлдузлари бугун қандай кўринишда? 

    Кино | 30 июл, 21:25

    Шимолий Корея Трампдан ўзини ядро клубига қабул қилишни талаб қилди

    Дунё | 30 июл, 21:15

    Самарқанд вилоятида камбағаллик даражаси етти ойда 1,1 фоизга қисқарди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:05

    Италияда полиция дронлар ёрдамида пляждаги ўйинчоқ тимсоҳни уч кун излади

    Дунё | 30 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.