• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Алвидо, қирол! 2020 йилда ҳаётдан кўз юмган футбол юлдузлари

    Ортда қолган 2020 йил коронавирус пандемияси туфайли барча учун ниҳоятда оғир кечди. Ушбу йилда минглаб инсонлар ўз яқинларини йўқотди. Шу жумладан, футбол олами ҳам 2020 йилда кўплаб йўқотишларга дучор бўлди. Аслида уларнинг сони кўп, бироқ ҳозир 2020 йилда ҳаёт билан видолашган энг таниқли футбол дарғалари ҳақида фикр юритамиз.

    Диего Марадона (1960—2020)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ноябрь ойининг охирига келиб, бутун футбол оламини бир даҳшатли хабар қайғуга солди: афсонавий Диего Марадона бу ёруғ оламни тарк этди. Марадонанинг бундан 100 йиллардан кейин ҳам футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бўлиб қолишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бундан ташқари унинг шахсиятига ҳам ҳали узоқ йиллар давомида Аргентина, Каталония ва айниқса, Неаполда эҳтиром кўрсатилади. Бунга «Наполи»нинг уй стадиони номи Диего Марадона шарафига ўзгартирилгани ҳам яққол мисол бўла олади.

    Марадона нафақат майдондаги маҳорати билан, балки унинг ташқарисидаги ҳаракатлари билан ҳам мунтазам равишда футбол жамоатчилигини ўзига қаратиб келган. Аргентиналик қандай турмуш тарзи олиб борганидан қатъи назар, у футбол ривожига беқиёс ҳисса қўшган. Бугун сиз-у бизнинг севимли футболчиларимизга айланган футболчилар айнан Марадонанинг ўйинларини кўриб футболга қадам қўйган. Шундай у ўз вазифасини ортиғи билан адо этган дейиш мумкин. Марадона 60 ёшида ўз турмуш тарзи қурбони бўлди.

    Мавзуга доир: Футбол афсонаси Диего Марадона ҳаёти ва фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар (фотогалерея)

    Паоло Росси (1956—2020)

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Италия футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчиларидан бири, 1982 йилги «Олтин тўп» соҳиби, ЖЧ—82 нинг энг яхши ўйинчиси ва тўпурари Паоло Росси Марадонанинг ўлимидан икки ҳафта ўтгач вафот этди (декабрь ойида). Футболчилик фаолиятидан сўнг телеканалларда экспертлик қилган ва ўзини тадбиркорлик соҳасида синаб кўрган Россининг майдонда амалга оширолмайдиган иши йўқ эди ва ўз вақтида мукаммал ҳужумчи сифатида қабул қилинганди.

    Бироқ Росси ҳам Марадона сингари фаолиятида кўплаб можаро ва жанжалларга тўқнаш келган. Ҳатто у фирибгарликда айбланиб, қамалиб чиқишга ҳам улгурганди. Аммо италияликнинг бошига тушган қийинчиликлари унга майдонда сеҳрли ишларни амалга оширишда халақит бермасди. Афтидан, у айнан шу тариқа афсонага айланган кўринади. Росси 65 ёшида саратонга мағлуб бўлди.

    Папа Буба Диоп (1978—2020)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўзининг жисмоний имкониятлари ва ташқи габаритлари билан «шкаф» лақабини олган Папа Буба Диоп фаолиятининг катта қисмини Англияда ўтказган. Унинг резюмесидан «Фулҳэм», «Портсмут», «Вест Ҳэм» ва «Бирмингем» каби туманли албионнинг ўртамиёна жамоалари ўрин олган.

    Футболчи ўз машҳурлигининг чўққисига 2002 йилги мундиалда эришади. Ўшанда Диоп бошчлиигидаги Сенегал термаси гуруҳ босқичида амалдаги Жаҳон чемпионлари — французларни мағлуб этиб (1:0), мусобақанинг чорак финалига қадар етиб боради. Бироқ «шкаф»нинг кейинги ҳаёти кўнгилдагидек кечмайди, унга бир қатор касалликлар ҳужум қилади. Шу тариқа Сенегал афсонаси 43 ёшида бу дунё билан видолашди.

    Алехандро Сабелья (1954—2020)

    Foto: FootBoom

    Foto: FootBoom

    Сабелья деярли бутун футболчилик фаолиятини ватани Аргентинада ўтказган ва ўйинчи сифатида катта машҳурликка эришмаган. Аммо унинг мураббийлик фаолияти Аргентина ва бутун футбол оламида юқори баҳоланади. Алехандро икки бор мамлакат бош жамоасини бошқарган: 1994—1998 йиллардаги биринчи уринишида деярли ҳеч қандай муваффақиятга эришмайди. Аммо 2011 йилда, иккинчи марта Аргентина бошқарувини қўлга олганида, ҳақиқатан ҳам алоҳида таъкидлашга арзийдиган натижага эришади. Унинг жамоаси Бразилия яшил майдонларида ўтган мундиалда 24 йил ичида илк бор финалга қадар етиб боради. Афсуски, ҳал қилувчи ўйинда Германия Марио Гётценинг сўнгги дақиқалардаги голи эвазига ғалабани илиб кетади. Нима бўлганда ҳам, уни мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқа олди. Кимдир бунда Лионель Мессининг хизматлари катта эканлигини айтиши мумкин, бироқ жамоанинг ютуғини биргина футболчи билан боғлаш мантиқан нотўғри бўлади, футболчининг ким бўлишидан қатъи назар. Сабелья 66 ёшида юрак соҳасидаги муаммолар оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

    Бошқа мақолалар:

    • Хайр, маэстро! 2020 йилда бутсасини михга илган таниқли футболчилар ҳақида
    • Содиқлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас! «Барселона»да ҳам, «Реал» сафида ҳам ўйнаган футболчилар
    • Январь харидлари: қишки трансферлар ойнасида амалга оширилган энг қиммат трансферлар
    • Кантонанинг «парвози», Суареснинг «сеҳрли қўли» ва Зиданнинг «калла қўйиши». Футбол тарихидаги энг эсда қоларли қизил карточкалар (фото)
    • Мессининг самога қаратилган қўллари, Жезуснинг сирли қўнғироғи ва Роналдунинг парвози. Футбол юлдузларининг голларни нишонлаши нимани англатади?

    10.02.2021, 23:06   Изоҳ (0)   24659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Юнайтед» 109 йиллик рекордини такрорлади

    10.02.2021, 21:26

    Юрген Клоппнинг онаси 81 ёшида вафот этди. Мутахассис карантин чекловлари сабаб дафн маросимига бора олмади

    10.02.2021, 20:39

    Абубакар ва Умар Нурмагомедов UFC 260 мусобақасида жанг қилади

    10.02.2021, 20:03

    Туркияда йиғин ўтказаётган «Локомотив»нинг «Ротор»га қарши ўйини бекор қилинди. Тошкент клубига рақиб жамоа таклиф қилган шароит ёқмаган

    10.02.2021, 19:01

    Ўзбекистон футбол бўйича Туркия Суперкубогига мезбонлик қилиши мумкин

    10.02.2021, 18:02

    Ўсмирликдан етукликкача. Неймарнинг соч турмаги 12 йил ичида қай даражада ўзгарди?

    10.02.2021, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.