«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг онаси Элизабет 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Дафн қилиш маросими 9 февраль, сешанба куни Германияда бўлиб ўтди. Клопп коронавирус туфайли Европада жорий этилган чекловлар сабаб маросимда қатнаша олмади.
«У мен учун бутун борлиқ эди. У ҳақиқий она эди, умид қиламанки, у энг яхши оламга йўл олган. Дафн маросимида қатнаша олмадим. Бу ҳозирги даҳшатли ҳолат билан боғлиқ. Бироқ вазият юмшаши билан биз хотирлаш маросимини ўтказамиз», — дейди Клопп.
Аввалроқ Германия ҳукумати Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатганди. Англияда тарқалган вируснинг янги штамми бунга сабаб бўлган. Чекловлар 16 февралга қадар кучда бўлади. Аввалроқ мана шу чекловлар сабаб ЕЧЛ доирасидаги кўплаб учрашувлар қатори «Ливерпуль» — «Лейпциг» ўйини бошқа жойга кўчирилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)