• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Божхоначига 9400 доллар таклиф қилган шахс ушланди

    Қиймати 4 миллиард сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлари контрабандаси учун божхона хизмати ходимига 9400 доллар миқдорида пора беришга уринган тадбиркор қўлга олинди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Фото: Давлат божхона қўмитаси

    Хабар беришларича, кўп босқичли тезкор тадбир Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш ва Ўз хавфсизлик бошқармаси, Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти божхона бошқармалари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган.

    Тадбиркор 2020 йилнинг декабрь ойида божхона ходимларидан бирининг телефон рақамларини топиб, унга учрашиб гаплашиб олишни таклиф қилади. Ўзаро учрашувда у тез кунларда хориждан унга тегишли контейнерлар етиб келиши, уларни инспекцион кўрик мажмуаси орқали сканердан ўтказмасликни ҳамда «Хавфни бошқариш тизими»да хавф гуруҳига киритмасликни сўраган. Божхона ходими бу ҳолат ҳақида ўз раҳбариятини хабардор қилган, шундан сўнг жиноий ҳаракатларни фош қилишга қаратилган режа-топшириқ ишлаб чиқилган.

    Январь ойи бошида тадбиркор божхона ходимига пора тариқасида 9400 доллар пул ва бир дона қимматбаҳо қўл соати берган. Тезкор тадбир шу билан тугатилмаган, чунки контейнерлар ҳали Ўзбекистонга кириб келмаган эди. 14—15 январь кунлари кутилган учта контейнер «Чуқурсой техник идора» чегара-божхона пости орқали кириб келади.

    Божхона назоратида контейнердаги юклар билан уларга тегишли ҳужжатлар ўртасида тафовутлар аниқланади ҳамда чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказиш белгиланади. Юкларни божхонада расмийлаштириш учун юк эгаларининг хоҳишига биноан контейнерлар Фарғона вилоятидаги «Қўқон» ташқи иқтисодий фаолият божхона постига йўналтирилади.

    Ушбу постга етгунга қадар контейнерлар божхона пломбалари билан муҳрланган ҳолатда бўлади ва уларни йўл давомида очиш мумкин эмас. Бироқ контейнерлар Данғара туманидаги қишлоқларнинг бирида номаълум шахслар томонидан пломбаларига шикаст етказилмаган ҳолда очилган. Улар контейнерлардаги қиммат товарларни қиймати паст бошқа маҳсулотларга алмаштираётганида тезкор ходимлар томонидан ушланган. Воқеа жойида контейнернинг темир асосларини кесиб очишда фойдаланилган мосламалар, қирилган ва ранги кўчган қисмларни бўяш учун бўёқ ва бошқа ашёвий далиллар топилган.

    Воқеа жойида тезкор ходимлар томонидан қиймати 4,16 миллиард сўмлик 2200 дона болалар, 800 дона катталар, 327 дона турли ўлчамдаги велосипед товарлари, велосипед эҳтиёт қисмлари ва бошқа товарлар, шунингдек, пора тариқасида тақдим қилинган 9400 доллар ва 1 дона қўл соати далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Андижон вилоят ИИБнинг катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар пора билан ушланди
    • ДХХ «Яллама» постида товламачилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни фош этди
    • Давлат божхона қўмитаси томонидан 1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган шахслар аниқланди

    10.02.2021, 13:23   Изоҳ (0)   13803
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада Тожикистон фуқароси ва унинг ўзбекистонлик шеригининг 12 минг долларини тунаб кетган шахслардан бири қўлга олинди

    10.02.2021, 13:11

    UzAuto Motors’дан Uztelecom’гача. Ўзбекистонда 2020 йилда энг кўп солиқ тўлаганлар топ ўнлиги эълон қилинди

    10.02.2021, 12:46

    Дилмурод Қобулович Фарғона шаҳри прокурори, Дилмурод Қобилович эса шаҳар ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

    10.02.2021, 12:10

    Навоийда 3 ойлик боласини икки хонали квартирага алмашмоқчи бўлган аёл «маҳалладан берилган ижобий тавсифнома» сабаб озодликдан маҳрум этилмади

    10.02.2021, 11:48

    Coca-Cola Uzbekistan’нинг давлат улушига талабгорлар аниқланди. Улар орасида Африка компаниялари ҳам бор

    10.02.2021, 10:44

    Давлат экология қўмитаси мораторий даврида Самарқандда кесилган чинор дарахти учун жами 56,3 млн сўм жарима ундирилишини маълум қилди

    10.02.2021, 09:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.