• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жанубий Кореянинг бир қатор компаниялари Ўзбекистондаги боғчаларга ақлли роботлар совға қилди (фото)

    Мактабгача таълим вазирлигида 9 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида Жанубий Кореядаги бир қатор ташкилотлар Ўзбекистон мактабгача таълим вазирлигига 275 та ақлли робот тақдим этгани маълум қилинди.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    «Дарё» мухбирининг хабар беришича, вазирлик боғча тарбияланувчиларида алгоритмик фикрлашни ривожлантириш ҳамда робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатишга мўлжалланган пилот лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа Жанубий Кореянинг робот саноатини ривожлантириш институти (KIRIA), Корея ўқитувчилар уюшмаси, шунингдек, FRG Korea, Dazzle Edu, Genie Robot va SK Telecom компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг таъкидлашича, лойиҳанинг пилот босқичи учун 275 та Алберт ва Генибот ақлли роботлари ҳамда 350 та ўқув қўлланмаси совға қилинган.

    «Болаларни боғча давриданоқ робототехника сингари келажак касблари билан таништириш, уларда бунга қизиқиш уйғотиш мақсадида мазкур лойиҳага қўл урдик. Кореялик ҳамкорларимиз тақдим этган робот ва ўқув қўлланмалар Ўзбекистон бўйлаб 55 та боғчага 5 тадан тақсимланди. Пилот босқичида иштирок этаётган педагоглар роботлар билан ишлаш бўйича ўқув семинарларида иштирок этишди. Келгусида ақлли роботлар мамлакатимиздаги барча боғчаларга тарқатилиши режалаштирилмоқда», — деди Агриппина Шин.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Вазирлик ҳузуридаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази директори Оятилло Раҳматиллаевнинг айтишича, Алберт ва Генибот роботлари 6 ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган. Боланинг онги айни шу ёшида турли кўникма ва билимларни ўзлаштира олади, шаклланади.

    Биринчи босқичда бола тайёр кодлаш карталари ёрдамида ўйинчоқни ҳаракатлантириши, кўзини милтиратиш, гапириш, қўшиқ куйлаш, маълум кетма-кетликдаги амалларни бажариш буйруқларини бериши мумкин. Шу тарзда у код блокларининг ишлашини тушуниб олади, алгоритмик фикрлашга мослашади. Ёши каттароқ болалар роботни смартфонга улаб, ўз буйруқлари ва алгоритмларини яратиши мумкин.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    «Боғчаларда роботлар ёрдамида ўқитиш услуби Жанубий Кореяда ижобий натижа кўрсатган. Шу жумладан, Франция, Испания, Коста-Рика ва Перудаги мактаб ва боғчаларда ҳам бу лойиҳанинг пилот босқичи ишга туширилган.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Биз бир йил давомида пилот лойиҳа самарадорлигини мониторинг қилиб борамиз ва охирида натижалар таҳлил қилинади. Агар лойиҳа муваффақиятли якунланса, республиканинг барча мактабгача таълим ташкилотларига мана шундай ақлли роботлар етказиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, роботларнинг иш функциялари имконияти чекланган болаларга мўлжалланган дастур билан тўлдирилади»,— деди Оятилло Раҳматиллаев.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

    Раҳматиллаевнинг айтишича, лойиҳанинг пилот босқичида роботлар кореялик ҳамкорлар томонидан бепул тақдим этилган бўлса, кейинги босқичда давлат бюджети, халқаро донор ташкилотлар маблағлари, имтиёзли кредитларни жалб қилиш режалаштирилган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 1 апрелдан «боғча пули» 15 фоизга оширилиши мумкин
    • Ўзбекистонда боғча болаларига чиқиндини саралаш кўникмаси ўргатилади
    • Озодбек Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиқди

    09.02.2021, 18:23   Изоҳ (0)   14057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Айбдорлар шунчаки ҳайфсан билан қутулиб қолмоқда

    09.02.2021, 18:10

    Равшан Ҳайдаров Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ бўлди

    09.02.2021, 17:22

    Қашқадарёда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 22 кишини 22,5 минг долларга чув туширган фирибгарлар ушланди

    09.02.2021, 16:45

    Ўзбекистон Конституциясига суд тизими борасида ўзгартириш киритилди

    09.02.2021, 16:21

    Президент қарори билан хорижда чарм маҳсулотларини сотиш учун Multibrand дўконлар ташкил этилади

    09.02.2021, 16:09

    Бухорода 8793 нафар алиментдан қарздор отанинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди

    09.02.2021, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.