• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Айбдорлар шунчаки ҳайфсан билан қутулиб қолмоқда

    «Дарё»га Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги 13-мактаб ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабар берилди. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев воқеага аниқлик киритиш мақсадида журналистик суриштирув олиб борди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 5 декабрь куни 13-умумтаълим мактаби директори Амира Расулованинг топшириғи асосида мактабда таҳсил олаётган 5, 7 ва 8-синф ўқувчилари «шанбалик»ка чиқарилиб, уларнинг кўмагида мактаб ҳудуди ободонлаштирилган.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    «Туман халқ таълими бўлимидан ўқувчилар ободонлаштириш ишларига чиқарилсин дейилгани йўқ. Ободонлаштириш ишлари бўлган тақдирда ҳам техник ходимлар билан олиб бориш кераклиги айтилган. Мен ўша куни туманда ўтказилган марафонда эдим. Марафондан келиб қарасам, ўқувчилар ҳам ободонлаштиришга чиқарилган экан. Лекин ҳамма чиқмаган», — деди мактаб директори Амира Расулова.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Таъкидланишича, 13-умумтаълим мактаби 300 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 417 нафар ўқувчи таҳсил олади. 2020 йилнинг ноябрь ойида мактабга янги директор тайинланган.

    «Авваллари ҳам ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилиб келинган. Ҳозир асосим йўқ. Лекин асос тайёрлаяпман», — дейди мактаб директори Амира Расулова.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Тойлоқ туман халқ таълим бўлими мудир ўринбосари Зоир Зиёдуллаевнинг таъкидлашича, ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлик масаласи ижтимоий тармоқларга чиқмаган. Фақатгина айрим ўқитувчиларнинг мурожаатидан сўнг Халқ таълими вазирлигининг назорат-ҳуқуқий хизмати, Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Тойлоқ туман халқ таълими бўлими ходимлари иштирокида ўрганилган.

    «Ҳолат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Мактаб жамоасининг ҳар бири билан гаплашдик. Мажбурий меҳнат тақиқланганлиги бўйича барча қонунларни тушунтирдик. Директорнинг янгилиги сабабми, ёки эътиборсизлиги учунми болалар ободонлаштириш ишларига жалб қилинган ва ҳолат расмга олинган. Ҳолат юзасидан мактаб директори ва унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарига қонуний чора кўрилган. Масала алоҳида муҳокама қилиниб, болаларни мажбурий меҳнатга жалб этиш мумкин эмаслиги, болаларни ишлатишнинг енгил ёки оғири йўқлиги тушунтирилган», — дейди Зоир Зиёдуллаев.

    Мактаб директори Амира Расулованинг айтишича, у ўқувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб қилиш мажбурий меҳнатга киришини билмаган.

    «Бир ‘уборка’ қилайлик, деб соддалик қилганман-да. Мажбурий меҳнат эканлигини ростдан ҳам билмасдим. Қолаверса, ўша куни ўзим бўлмаганман», — деди Амира Расулова.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Нафиса Исматуллаеванинг айтишича, мактабда ҳеч қандай мажбурий меҳнат қилинмаган. Ва болалар ўз ихтиёри билан «суботник»ка чиққан.

    «Авваллари ҳам ўқувчиларни меҳнатга олиб чиқардик. Биз мажбурий меҳнатга йўл қўйганимиз йўқ. Қолаверса, болалар унчалик катта иш қилмаган. Ҳамма ўз хоҳиши билан чиқди. Ер ағдартирганимиз йўқ. Шунчаки сочилиб ётган чиқиндиларни тозаладик. Болаларни ўша куни меҳнатга мен жалб қилганман. Шанбалик бўлганлиги учун ўзимиз мактаб шароитидан келиб чиқиб ишлатганмиз. Сентябрь ойидан бери бир марта умумхалқ ҳашари дегани учун бизлар ҳам атрофни тозалайлик деганмиз. Биз оғир иш қилдирганимиз йўқ. Тўғри, бизлар нотўғри иш қилганмиз. Нотўғри иш қилганимизни билиб кечирим ҳам сўраганмиз. Бундан кейин такрорланмайди», — деди Нафиса Исматуллаева.

    Суриштирув давомида ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида берган саволларимизни мактаб директори ўқитувчиларни «моралний» эзиш деб баҳолади. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Нафиса Исматуллаева эса расмдаги ўқувчиларни олиб келиб, уларни мажбурламаганлиги исботлаб беришини билдирди.

    «Мен ҳозир нима бўлаётганини тушунмаяпман. Ҳозир сизлар мени ва хонамдаги ҳолатни расмга оляпсизлар. Сизлар мени ҳам тушунишларингиз мумкинми? Ўқитувчиларни ‘моралний’ эзиш керакми? Мен шу ишни билмай қилдим. Шу шанбалик бўйича мен чарчадим. Тунов куни ҳам келишди. Мен ҳайфсан олдим», — деди Амира Расулова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бизлар ҳам мурожаат қилсак ўрганасизларми? Кечирасиз, менинг ҳам ҳақ-ҳуқуқим бор. Мен ҳам вақтинчалик директор вазифасини бажарувчи бўлганман. Мен ҳам шу ташкилотда ишлаганман. Кимга мурожаат қилай», — деди Нафиса Исматуллаева.

    Мактаб директорининг таъкидлашича, болаларнинг мажбурий меҳнат қилаётганини расмга олган киши собиқ директорнинг жияни бўлган. Расмларни эса ижтимоий тармоқларда собиқ директор тарқатган.

    Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, 2021 йилнинг 5 январь куни Тойлоқ туман халқ таълими бўлими Самарқанд вилоят халқ таълим бошқармасига хат чиқарган. Шунга кўра, Халқ таълими вазирлигининг назорат-ҳуқуқий хизмати, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Тойлоқ туман халқ таълими бўлими ходимлари иштирокида мажбурий меҳнат юзасидан ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш жараёнида мактаб директорининг ўзбошимчалиги билан мактабда ободонлаштириш ишлари олиб борилганлиги ва унга мактабнинг 5, 7 ва 8-синф ўқувчилари иштирок этганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатни қайта такрорламаслиги бўйича мактаб раҳбаридан тушунтириш хати олинган. Ҳолат юзасидан 13-умумтаълим мактаби директори А.Расуловага нисбатан белгиланган тартибда муносабат билдириш сўралган.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Шунингдек, мактаб директори ўз тушунтириш хатида 2020 йилнинг 5 декабрь куни мактабда ободонлаштириш ишлари олиб борганлигини маълум қилган. Ушбу ободонлаштириш ишлари унинг топшириғи билан амалга оширилганлигини билдирган.

    Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасининг 2021 йилнинг 5 январдаги буйруғига кўра, мактаб директори Амира Расуловага Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.

    Мактабда ўқувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ва бу иш бошида турганларга нисбатан қўлланилган чора ҳақида билиш мақсадида вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилдик. Инспекция ходимлари ҳолатни ўрганиб, ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мансабдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини билдирди.

    09.02.2021, 18:10   Изоҳ (0)   41581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Равшан Ҳайдаров Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ бўлди

    09.02.2021, 17:22

    Қашқадарёда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 22 кишини 22,5 минг долларга чув туширган фирибгарлар ушланди

    09.02.2021, 16:45

    Ўзбекистон Конституциясига суд тизими борасида ўзгартириш киритилди

    09.02.2021, 16:21

    Президент қарори билан хорижда чарм маҳсулотларини сотиш учун Multibrand дўконлар ташкил этилади

    09.02.2021, 16:09

    Бухорода 8793 нафар алиментдан қарздор отанинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди

    09.02.2021, 15:46

    Бухорода қўшнисининг ертўласидан 6 миллион сўм ўғирлаган шахс қўлга олинди

    09.02.2021, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи битта давлат сабабли Россияга қарши янги санкцияларни келиша олмади

    Дунё | 16 июл, 09:53

    Эйфель минораси устидаги дронлар ва мушакбозлик шоуси кадрлари интернетни забт этди (видео)

    Лайфстайл | 16 июл, 09:44

    “Реал Мадрид” Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказишни таклиф қилди

    Спорт | 16 июл, 09:29

    Қашқадарёда икки аёл дарёда чўкиб ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 16 июл, 09:25

    Исроил друзларни “ҳимоя қилиш” учун Сурия армиясига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 16 июл, 09:16

    Путин ўз шартлари бажарилмагунча урушни давом эттиради — Кремль манбалари 

    Дунё | 16 июл, 09:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.