• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бердимуҳамедов саноат сектори ишини танқид қилди ва Туркманхимия раҳбарига қаттиқ танбеҳ берди

    Президент Гурбангули Бердимуҳамедов кетма-кет уч кун Туркманистон ҳукумати аъзолари билан уларнинг 2020 йилдаги фаолияти натижаларига бағишланган мажлис ўтказди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар қилди.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Таъкидланишича, 4 февраль куни бўлиб ўтган йиғилиш қурилиш-саноат комплексини ривожлантиришга бағишланди.

    Қурилиш ва саноат учун масъул вазирлар ва раҳбарларга сўз беришдан олдин Бердимуҳамедов ушбу соҳа миллий иқтисодиёт учун муҳим соҳалардан бири эканлигини таъкидлади. Унинг айтишича, катта миқдордаги давлат маблағлари киритилишига қарамай, ушбу соҳада камчиликлар ва фойдаланилмаган захиралар мавжуд.

    Давлат раҳбари биринчи бўлиб Қурилиш ва архитектура вазири Раҳим Гандимовнинг ишини танқид қилди, унга илғор технологияларни қурилишга янада кенгроқ жорий этиш, шунингдек, минтақанинг сейсмик фаоллигини ҳисобга олган ҳолда меъморий лойиҳаларни ишлаб чиқишга илмий ёндашиш топширилди.

    Навбатдаги ҳисоботни Президентнинг ўғли, саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири Сардар Бердимуҳамедов тақдим этди. У маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш режаси бажарилганини эълон қилди.

    Кичик Бердимуҳамедов «Туркман алабайи» Халқаро ассоциацияси учун итларга бошпана қуриш ҳақида гапириб, ушбу ишларни Мустақиллик кунига (27 сентябрь) қадар якунлаш учун барча имкониятларни ишга солаётганини айтди.

    Сардар Бердимуҳамедовнинг иши бўйича давлат раҳбарининг ҳеч қандай шикояти бўлмаган, аммо унга корхоналарни тўлиқ қувватда ишлатиш, қурилиш объектларини импорт ўрнини босувчи саноат ва қурилиш моллари билан таъминлашни яхшилаш, янги электрон маҳсулотлар ишлаб чиқаришни давом эттириш бўйича кўрсатма берилди.

    Энергетика вазири Чаримират Пурчеков аҳоли ва саноат объектларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ва экспорт йўналишларини кенгайтириш бўйича ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

    Ҳисобот натижасида вазирга газ турбинаси заводлари, электр станциялари ва линияларида таъмирлаш ишларини олиб бориш, шунингдек, уларни захира ва сарф материаллари билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. «Импорт қилинган хом ашё тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан қулай нархда сотиб олиниши керак», – деди Бердимуҳамедов.

    Президент таъкидлашича, умумий ишлаб чиқариш қувватининг атиги 44,8 фоизи энергетика соҳасига тўғри келади ва мамлакатдаги электр станцияларида ўрнатилган 36 та газ турбинасидан фақат иккитаси капитал таъмирланган ва яна иккитасида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Тўққизта объектда газ турбинаси ускуналарини капитал таъмирлаш керак.

    29 декабрь куни Ашхободга ва Туркманистоннинг Ахал, Лебап ҳамда Тошҳовуз вилоятларидаги бир қатор аҳоли пунктларига электр энергияси етказиб бериш Маридаги буғ ва газ электр станциясида содир бўлган портлаш туфайли тўхтатилган. Бахтсиз ҳодиса сифатсиз техник хизмат туфайли содир бўлган.

    Туркманхимия давлат концерни раҳбари Ниязли Ниязлев ҳар хил турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалари ва кимё корхоналарини таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича ишлар тўғрисида сўзлаб берди.

    Шунга қарамай, Бердимуҳамедов Ниёзлевнинг ишидан норози бўлди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Теженкарбамид заводи қуввати атиги 53,7 фоизга, Марикарбамид заводи 62,5 фоизга, Мариазот ишлаб чиқариш бирлашмаси эса атиги 23 фоизга фойдаланиши таъкидланди. Натижада Ниязлевга қаттиқ танбеҳ берилди.

    Ашхобод ҳокими Язтаган Гилижов 2020 йилда пойтахт ободонлаштирилиши ҳақида гапирди.

    «Халқимиз раҳбарининг фаолияти туфайли оқ мармар пойтахт – Ашхободнинг ташқи қиёфаси таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетди, ҳаёт даражаси юқорилиги эса халқаро стандартларга жавоб беради», – деди Гилижов. Маълум қилинишича, 2020 йили шаҳарда 22 та турли хил объектлар очилиб, 1984 та оила учун уй-жой қурилган.

    Президент бу йил ҳокимларга Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллигига қадар очилиши режалаштирилган янги бинолар қурилишини назорат қилишни буюрди.

    Туркманистон давлат архитектура ва қурилиш институти ректори Байраммйрат Атаманов малакали мутахассислар тайёрлаш тўғрисида гапирди, уларнинг ёрдамида Ахал вилоятининг янги маркази учун бинолар ва алабай итларини кўпайтириш учун махсус бинолар лойиҳалари ишлаб чиқилгани ва амалга оширилганини маълум қилди. Бердимуҳамедов Атамановга университетда ўқув ва тарбиявий ишларни такомиллаштиришни, ёшларни ҳам ўқитишнинг, ҳам ватанпарварлик тарбиясининг замонавий усулларини жорий этишни буюрди.

    Бундан ташқари, Атамановга Туркманистонда йўл қурилишида фойдаланиш учун материаллар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш топширилди.

    Учрашув якунида Президент қурилиш ва саноат мажмуаси учун масъул бўлган бош вазир ўринбосари Шамуҳаммет Дурдилевга, вазирлар ва ихтисослашган корхоналар раҳбарларига бир қатор кўрсатмалар берди.

    Аввалроқ Бердимуҳамедов олимларга картошка ҳосилдорлигини оширишни буюргани, Россиянинг Туркманистондаги элчихонаси электрон почтаси чет элга чиқувчи фуқароларнинг аризаси кўплигидан юкламани кўтаролмагани ҳамда Бердимуҳамедов гўзаллик танловида ғолиб бўлган итлар учун бериладиган медал дизайнини маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.

    06.02.2021, 16:15   Изоҳ (0)   25094
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мьянманинг ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган президенти номаълум жойга кўчирилди

    06.02.2021, 14:26

    Байден COVID-19’га қарши кураш учун АҚШ аҳолисига 160 миллиард доллар ажратишини ваъда қилди

    06.02.2021, 10:32

    Чехия ҳукумати пандемия олдида ожиз қолаётганини тан олди

    06.02.2021, 09:31

    Британиялик йигит 2020 йилда саратон, менингит, сепсис ва коронавирусни енгишга муваффақ бўлди

    06.02.2021, 08:30

    БМТ пандемия оқибатида террористик таҳдидлар кўпайганини маълум қилди

    06.02.2021, 07:08

    Буюк Британияда бир йил ичида учинчи бор Хитой айғоқчиси аниқланди

    05.02.2021, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.