«Пахтакор»дан «Ан-Насср»га ўтган Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистони клуби унинг трансфери учун тошкентликларга қанча маблағ тўлаганини маълум қилди. Футболчи бу ҳақида «Tribuna.uz»га берган интервьюсида айтиб ўтган.
Машариповнинг сўзларига кўра «Ан-Насср» трансфери учун «Пахтакор»га 1,5 миллион АҚШ долларидан ортиқ пул ўтказиб берган.
Аввалроқ «Дарё» манбаси футболчи Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолаганини маълум қилганди. Шундан кейин «Ан-Насср» легионерлар билан боғлиқ лимит сабаб Жалолиддинни БААнинг «Шабоб ал-Аҳли» клубига ижарага берди.
Маълумот учун, Машарипов «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2013 йилда бош жамоада дебют қилган. 2017 йилни ижара асосида «Локомотив»да ўтказган футболчи 2021 йилга қадар «шерлар» сафида ҳаракат қилиб келди. Машарипов Суперлига 2020 йилги мавсумида 23 та ўйин ўтказиб, 6 гол ва 14 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)