Футбол бўйича Испания Кубоги 1/4 финали доирасида «Барселона» клуби 3 февраль, чоршанба куни «Гранада» меҳмони бўлди ва 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Каталонияликлар учрашув давомида «Гранада» дарвозаси томон 36 та зарба йўллади. Шундан 20 таси дарвоза томон аниқ борган.
Opta’нинг ёзишича, бу «Барселона» 2013/14 йилги мавсумдан кейинги энг яхши натижасидир. Яъни клуб сўнгги 7 йилда битта ўйин давомида рақаиб дарвозаси томон бунчалик кўп зарба йўлламаган эди.
Ушбу ўйиндаги ғалаба сабаб «Барселона» Испания Кубоги ярим финалига йўл олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)