• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Россия ва АҚШ бир-бирини потенциал рақиб сифатида кўрмайди». Совуқ урушнинг ниҳояси

    Совуқ уруш — 1945-1991 йиллар давомида Америка Қўшма Штатлари ва СССР ўртасидаги геосиёсий, иқтисодий ва, асосийси, мафкуравий уруш ҳисобланади. Ушбу «жангда» нафақат юқоридаги икки давлат, балки уларнинг иттифоқдошлари ҳам қатнашган. Бундан 29 йил аввал, 1992 йилнинг 1 февраль куни АҚШ президентининг Кэмп-Дэвиддаги қароргоҳида Совуқ урушни якунловчи машҳур декларация имзоланди. «Дарё» сана муносабати билан совуқ урушнинг тугаши тарихи ҳақида ҳикоя қилади. 

    Совуқ урушнинг бошланиши. Уинстон Черчилль

    «Совуқ уруш» атамаси биринчи бўлиб америкалик ёзувчи Жорж Оруэлл томонидан ёзилган «Сен ва атом бомбаси» мақоласида ишлатилган. Мақолада ёзилишича, қисқа сониялар ичида миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритиш қудратига эга қуроли бор давлатлар дунёни тенг бўлишишар эди. Оруэллнинг фикрига кўра, атом бомбасига эга давлатлар ушбу қуролни ҳеч қачон бир-бирига қарши қўлламайди, аммо ҳар доим «совуқ уруш» ҳолатида бўлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Совуқ урушнинг ўзи эса британиялик сиёсатчи Уинстон Черчиллнинг нутқидан сўнг бошланади.

    Иккинчи жаҳон урушидан сўнг дунёда иккита йирик куч пайдо бўлди — СССР ва АҚШ. Ушбу икки давлат урушдан жиддий зарар кўришига қарамай, ўзини тез тиклай олди. Икки давлат ўртасидаги рақобат шу даражага етдики, Россия ва АҚШ халқаро масалаларда етакчиликни ўз қўлига олишга интилди. Рақобат биринчи бўлиб қурол-яроғ соҳасига ўз таъсирини ўтказди. Совуқ урушнинг моҳияти асосан мафкуравий бўлса ҳам, давлатлар қуролланишдан тўхтамади. Кимўзар баҳси ортида дунё янгидан янги қурол-яроғ тизимлари, танклар, қирувчи самолётлар, кемалар ва сувости кемаларининг яратилишини кўрди. Аммо энг драматик баҳс атомли қурол ва ракета техникасини яратишда кечди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Совуқ уруш маданият ва спортни ҳам четлаб ўтмади. Икки давлат ҳам кўплаб кинолар ишлаб, ундан пропаганда мақсадида фойдаланди. АҚШ ва Ғарбий Европа давлатлари сиёсий мотивлар сабабли 1980 йил Москвадаги Олимпия ўйинларини бойкот қилди. Бунга жавобан Шарқий Европа давлатлари тўрт йилдан кейин Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашишдан бош тортди.

    Кейинги 45 йил ичида Совуқ уруш томонларнинг муайян ҳаракатларини белгиловчи омил бўлди. Совет Иттифоқининг 1956 йил Венгриядаги воқеаларга аралашуви, «Прага баҳори»нинг бостирилиши, АҚШ ва Ғарбнинг Испаниядаги Франко диктатурасини қўллаб-қувватлаши ва Грециядаги «қора полковниклар» хунтаси ҳамда кўплаб шунга ўхшаш халқаро аҳамиятга эга воқеалар икки сиёсий тизим ўртасида Совуқ уруш доирасидаги кураш билан изоҳланади.

    СССРнинг заифлашуви

    Томонлар ўзларига ҳарбий блоклар ҳам тузишди — НАТО (АҚШ) ва Варшава шартномаси ташкилоти (СССР).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Томонлар кучида нисбий мувозанат 1980-йилларнинг ўртасига қадар сақланиб қолди. Ушбу йиллардан бошлаб Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачёв ташқи сиёсатда бир томонлама имтиёз амалиётига ўтди. Натижада «Совет блоки» позициялари заифлаша бошлади.

    Шарқий Европада Совет Иттифоқи тарафдорларини қўллаб-қувватлаш сиёсати тугаганидан сўнг АҚШ бундан фойдаланди. Қўшма Штатлар ўз тарафдорларини қўллашда давом этди. Томонларнинг бу ҳаракати эса 1988–1989 йилларда «Бахмал инқилобига» олиб келди. Бунинг натижасида совет тарафдорларининг ҳукуматлари Ғарбга йўналтирилган кучлар билан алмаштирилди.

    «Демократия, тинчлик ва бирлик» даври

    Совуқ урушда СССРнинг «биринчи таслим бўлиши» 1990 йил 21 ноябрда Парижда «Янги Европа учун хартия» имзолангани билан боғланади. Ушбу шартномадан сўнг томонлар ўртасида «демократия, тинчлик ва бирлик» даври бошланади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1991 йил февралда Варшава шартномаси ташкилотининг ҳарбий тузилмалари бекор қилинди ва шу йилнинг июль ойида Прагада шартномани тўлиқ бекор қилиш тўғрисида протокол имзоланди.

    Чуқур иқтисодий ва сиёсий инқироз ҳолатига тушган Совет Иттифоқи халқаро майдонда ўз таъсирини тезда йўқотиб қўйди. У билан биргаликда унинг раҳбарлари ҳам сиёсий иродаларини йўқотди.

    Бунинг ортидан 1991 йил август–декабрь ойларида содир бўлган Совет Иттифоқининг қулаши Шарқий Европада юзага келган геосиёсий фалокатнинг кулминацион нуқтаси эди.

    1 февралда Борис Ельциннинг туғилган куни бўлиб, 1992 йилда у 61 ёшга тўлган эди. АҚШ президенти Жорж Буш унга катта торт ва ҳамкасби исмининг бош ҳарфлари билан нақшланган ковбой этикларини совға қилди. Шу пайтдан бошлаб Ельцин ва Буш бир-бирини дўст деб атай бошлашди. Аммо бундай илиқ муносабатлар телевизорда Жоржнинг: «Худонинг ёрдами билан Қўшма Штатлар Совуқ урушда ғалаба қозонди» деган баёнот билан чиқишига тўсқинлик қилмади.

    Бундан 29 йил олдин 1 февраль куни АҚШ президентининг Кэмп-Дэвиддаги қароргоҳида Совуқ урушни якунловчи машҳур декларация имзоланди.

    Бир қарашда декларация матни чинакам ютуқ ва тарихий бўлиб кўриниши мумкин. Хусусан, унда айтилишича, «Россия ва АҚШ бир-бирларини потенциал душман деб ҳисобламайди. Бундан буён дўстлик ва шериклик уларнинг муносабатларининг ажралиб турадиган хусусияти бўлади...»

    Миржалол Қосимов тайёрлади.

    03.02.2021, 18:40   Изоҳ (0)   74138
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунё бўйича коронавирусга қарши эмланганлар сони касалланганлар сонидан ошиб кетди

    03.02.2021, 16:12

    Украинада мухолифат президент Зеленскийга нисбатан импичмент жараёнини бошлайди

    03.02.2021, 15:11

    Арманистон пойтахтида одамлар намойишга чиқди, улар бош вазир Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда

    03.02.2021, 14:45

    ЖССТ: COVID-19’дан ўлимлар сони бўйича ҳафталик антирекорд янгиланди

    03.02.2021, 13:21

    Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбеков рафиқаси билан Умра сафарига жўнаб кетди

    03.02.2021, 10:42

    Жефф Безос 2021 йилнинг учинчи чорагида Amazon бош директори лавозимини тарк этади

    03.02.2021, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.