• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жасур Умировга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад қилган ИИБ терговчисининг ҳаракатларини прокуратура ўрганмоқда

    Хонанда Жасур Умировга нисбатан номусга тегиш иши бўйича дастлаб жиноий иш қўзғатишни рад этган Каттақўрғон ИИБ Тергов бўлими терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси маълум қилди.

    Фото: Instagram / @jasur_umirov_officiall

    Фото: Instagram / @jasur_umirov_officiall

    Вояга етмаган Ш.М.ни мажбурлаб номусига текканлиги ҳолати юзасидан Жасур Умировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилиб, хонанда ва унинг икки шериги айбдор деб топилиб, уларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

    «Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлаб терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориб, юз берган ҳолатда бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги асос билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговчисининг ҳаракатлари бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Самарқанд вилояти прокуратураси хабарида.

    Вилоят прокуратураси томонидан Telegram’да эълон қилинган хабарда одатда мансабдорлар пора билан қўлга тушганда қўлланиладиган иллюстратив суратдан фойдаланилган. Унда чўнтагидан бир қанча доллар кўриниб турган эркакнинг қўлига кишан солингани тасвирланган.

    Скриншот: «Дарё»

    Скриншот: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 июнь куни Ургут туманида яшовчи фуқаро Ф.Р. Каттақўрғон тумани ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Унда 13 июнь куни вояга етмаган қизи Ш.М.ни дугонаси Д.С. Каттақўрғон туманига олиб келиб, уни қўшиқчи Жасур Умиров ва унинг бир ўртоғи билан таништиргани, улар қизларни бир уйга олиб борганлиги ва шу куни хонанда қизи Ш.М.ни зўрлаб номусига текканлигини, шу сабабли Жасур Умировга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

    Судга оид тиббиёт экспертизанинг 26 июндаги хулосасида фуқаро Ш.М.нинг танасида, яъни кўз юқори қовоқлар, иккала болдир, ўнг билак соҳаларида қонталашлар каби жароҳатлар аниқланиб, ушбу жароҳатлар суд-тиббий текширувига қадар бир кундан кўп, икки кундан кам бўлган вақт оралиғида етказилган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

    Мазкур мурожаат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилиб, унга кўра, 10 июль куни Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига (гумонланувчининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса, айбсиз деб топиш) асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

    Орадан икки ой ўтиб — 10 сентябрь куни «Kun.uz» сайтида вояга етмаган қизнинг номусига теккани айтилган хонандага нисбатан ИИБ жиноят иши қўзғатишни рад қилгани ҳақида мақола эълон қилинди. Мақолада Ш.М. хонанда унга маст қилувчи ичимлик ичириб, кейин куч ишлатиб зўрлаганини, Жасур Умировнинг шериклари унга пичоқ ўқталиб қўрқитганини сўзлаб берган. Хонанданинг ўзи нашр билан суҳбатда қизнинг хоҳиши билан жинсий алоқада бўлгани, қизнинг вояга етмаганидан бехабар бўлганини айтган. Шунингдек, қизнинг отаси шантаж қилиб, ундан уй талаб қилганини таъкидлаган.

    11 сентябрь куни Бош прокуратура баёнот берди. Унда «тўпланган ҳужжатлар Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилганда, бир қатор терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлиқ бажарилмаганлиги, терговчи Жиноят процессуал кодексининг 22-моддасида кўрсатилган жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаш шартлигини, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб кўрилмасдан шошма-шошарлик билан қабул қилинганлиги аниқланган»лиги айтилган. Шу сабабли Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБнинг 10 июль кунги жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қабул қилган қарор Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 10 сентябрь куни бекор қилиниб, қўшимча текширув ҳаракатлари олиб борилишлик учун Каттақўрғон туман ИИБ ТБга юборилган.

    Кейинроқ Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 21 декабрь куни эса Жасур Умиров қамоққа олинганди.

    2021 йил 2 февраль жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида Жасур Умиров ва унинг икки шеригига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Ҳукмга кўра, Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг икки шериги эса 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    03.02.2021, 22:28   Изоҳ (0)   40565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё соғлиқни сақлаш бошқармаси Шаҳрисабздаги туғруқхона сотилмаганини, ижарага берилганини маълум қилди

    03.02.2021, 22:13

    Шуҳрат Отабоев Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланди

    03.02.2021, 21:47

    Марказий сайлов комиссияси раиси этиб Зайниддин Низомхўжаев тайинланиши кутилмоқда

    03.02.2021, 21:23

    Ўзбекистонда ойлигидан ноқонуний олиб қолинаётган ўқитувчилар шикоят қилиши учун ишонч рақамлари ишга туширилди

    03.02.2021, 20:09

    Тошкентни Покистон шимоли билан боғлайдиган 573 километрлик темир йўл қурилади

    03.02.2021, 18:58

    Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ваколати тугатилмоқда

    03.02.2021, 18:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.