Самарқандда 30 январь – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Фото: Zarnews

Тадбирлар бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва жамоатчилик вакиллари иштирокида шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилиш билан бошланган. Шундан сўнг, Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилган.

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

Фото: Zarnews

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов меҳнат таътилига беш кун олдин чиқиб, таътил муддати тугагандан кейин ҳам икки кун дам олиб, сўнг ишга чиқиши маълум қилинганди. Ҳокимнинг матбуот котиби, шунингдек, Турдимов 28 январь куни вилоятга қайтаётганини қўшимча қилиб, Самарқанд вилояти ҳокими ўзгаргани тўғрисидаги хабарларни рад этган.

Фото: Zarnews

Шунингдек, Қарши шаҳрида ҳам Ислом Каримов хотираси ёд этилиш мақсадида Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросимида бўлиб ўтган бўлиб, унда вилоят идора ва ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги