Қирғизистонда 29 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:49 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Хабар берилишича, Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 150 км шимоли-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 10 километр чуқурликда, магнитудаси 3,9 баллга тенг бўлган.
Ерости силкинишлари кучи Наманганда 2 баллни ташкил этган.
Аввалроқ 17 январь куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида унча кучли бўлмаган ерости силкинишлари қайд этилгани, 11 январь куни Фарғона водийси вилоятларида зилзила сезилгани, 1 январь куни Тошкент шаҳрида 3 баллик зилзила қайд этилгани, 22 январда Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона ва Андижон вилоятларида сезилгани, 26 декабрь куни эса Ўзбекистоннинг аксарият шаҳарлари бўйлаб давомли ерости силкинишлари юз бергани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)