• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Маҳатма Ганди учун аталган уч ўқ. Ҳинд доҳийсига уюштирилган суиқасд тарихи

    1948 йилнинг 30 январь куни буюк ҳинд давлат арбоби, файласуфи Моҳандас Карамчанд Гандига суиқасд уюштирилди. «Дарё» нашри мазкур суиқасд тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Моҳандас Карамчанд Ганди ҳиндлар ва инглиз мустамлакачилари орасида «Маҳатма» – «Буюк қалб соҳиби» номи билан анча танилганди. Фожиавий якун ва унинг атрофидаги содир бўлаётган вазият Гандининг шахсияти билан боғлиқ фаолиятга зид келадиган тасаввур уйғотса-да, кейинги воқеалар нафақат ҳиндларнинг, балки бутун дунёнинг тақдирига ҳам сезиларли ўзгаришлар олиб кирди.

    Моҳандас Ганди 1869 йилда таваллуд топди. Гандини айримлар браҳман табақасига мансуб деб билса-да, Ганди вайшийлар кастасига кирувчи бания тоифасидан эди. Вайшийлар анъанавий ҳинд кастачилиги поғонасида браҳман ва кшатрийлардан сўнг жамиятнинг учинчи поғонасида турувчи қатлам эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Моҳандас Ганди дастлаб инглизлар томонидан ташкил қилинган мактабда таҳсил олади, сўнг ўқишини Лондонда ҳуқуқшунослик соҳасида давом эттиради. Ганди ғарблашган ўта тор, аммо таъсирли доирадаги ҳиндлар орасига кириб қолгандики, у мансуб бўлган бу доирадан кейинчалик мустақил Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири бўлган Жавоҳарлал Неру, Покистон давлатининг асосчиси Муҳаммад Али Жинналар етишиб чиққанди.

    Жанубий Африкадан бошланган узоқ йўл

    Гандининг сиёсий етакчи сифатидаги фаолияти, дастлаб, ўз ватани Ҳиндистонда эмас, аксинча Жанубий Африкадаги ҳинд муҳожирларининг ҳуқуқлари учун курашчи сифатида бошланди. Гандининг сиёсий етакчига айланишига Виктория даври Британияси ва бу империя тартиб берган ирқлар поғонаси-ю, мустамлакачилик тизими сабаб бўлади. Гарчи бугунги кунда жанубий африкаликлар Гандининг Жанубий Африкадаги тенг ҳуқуқлар учун курашини алоҳида таъкидлашни исташмасада, Ганди Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида илк марта Британия империяси ўрнатган ирқий камситишга қарши куч ишлатмаслик билан қарши туриш ғоясини илгари сурди.

    Ҳар бир инсоннинг бу дунёда мақсадга эришишида йўлчи юлдузи бўлади. Шу маънода, Гандининг йўлчи юлдузи рус классик адабиёти вакили Лев Толстойнинг ҳар қандай жаҳолатга қарши куч ишлатмаслик билан қарши туриш мумкинлиги ғояси бўлди. Ганди ўз автобиографиясида «рус ёзувчиси Лев Толстойнинг асарлари билан танишар эканман, бошқа ҳеч бир муаллиф ёки ғоя Толстойникидек чуқур ахлоқий ва шу билан бирга самимий эмаслигини» алоҳида таъкидлаганди. Толстой назаридаги куч ишлатмаслик борасидаги ахлоқий қадрият кун келиб дунёни чирмаб олган аламзадаликка барҳам бериши кераклиги ғоясини Ганди ўта сезгирлик билан илғаганди.

    Ганди Жанубий Африкада оз эмас, кўп эмас 20 йил умрини ўтказди ва она ватани Ҳиндистонга қайтиб келди. Гарчи Гандининг куч ишлатмаслик борасидаги ютуқлари Жанубий Африка мисолида улкан бўлмасада, уни машҳур қилганди.  Ҳиндистонга қайтиб келган Ганди 1920 йилда Ҳиндистон Миллий Конгресси партиясига раҳбарлик қила бошлайди ва айнан шу даврдан бошлаб, у Ҳиндистоннинг мустақиллиги учун ҳаракат қиладиган ҳинд курашининг асоси бўлиб хизмат қилади. Толстойнинг ғоялари биринчи жаҳон уруши натижасида маглубиятга учрайди, аммо Ганди буюк рус ёзувчисининг ғояларини ҳаётга тадбиқ қилишни мақсадга айлантиради. Шу мақсадда Ганди инглиз ҳукуматига қарши куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш кампаниясини бошлаб юборади. Бунинг учун у ҳинд ватандошларидан инглизлар қўлида ишламаслик, инглиз мактабларида теҳсил олмаслик, инглиз судларида қатнашмаслик каби тамойилларга амал қилишларини тарғиб қилади. Айниқса Ганди инглиз енгил саноати маҳсулотларидан воз кечишни ва қўл меҳнатига асосланган ип йигирув ускунасидан фойдаланган ҳолда кийим бош тайёрлашни намуна қилиб кўрсатади ва кейинда Гандининг ўзига хос бўлган рамзига айланади. Айнан шу даврдан бошлаб Ганди қиёфаси ҳам тарки дунё қилган одам сиймосини гавдалантира бошлайди. Гандининг ғоясини ҳиндлар катта иштиёқ билан қаршилайдилар: маҳаллий ҳинд ҳуқуқшунослар оммавий тарзда инглиз судларида истеъфо берар, инглиз мактаблари ва коллежлари ҳинд талабаларисиз ҳувиллар, одамлар қўлда тўқилган матолардан кийим бош тайёрлаб юришни бошлашади. Бу ҳиндларнинг инглизларга берган куч ишлатмасликка асосланган катта зарбаси бўлади.

    Бироқ танганинг икки тарафи бор деганларидек, тобора фаоллашиб бораётган бутун мамлакат миқёсидаги ҳаракатни тизгинда ушлаб туришдек вазифани, ҳаттоки, Гандининг ўзи ҳам бошқара олмасди. Орадан бир ярим йил ўтиб, Ганди Сатяграҳа дастурини бекор қилишга мажбур бўлади. Сабаб унинг тарафдорлари Ганди ҳар қанча куч ишлатмасликка чиқиришига қарамасдан, полиция идорасини ёқиб юборишгани бўлади. Натижада барча ўқувчилар, талабалар яна аввалгидай инглиз мактабларига қатнай бошлашади, ҳуқуқшунослар инглизлар идораларидаги ишга қайтади.

    Гандининг ўз сиёсий ғояларида ҳинд миллий дини, сўз ва атамаларидан кенг фойдаланишининг ҳам бадали бор эди. Ҳиндистондаги мусулмон жамоаси ҳиндуизмнинг бу даражада ёйилишидан хавфсирарди. Чунки вазият шундай давом этадиган бўлса, мустақил Ҳиндистоннинг янги саҳифасида мусулмон ҳиндлар учун макон йўқдек тасаввур уйғотганди. Мусулмон лигаси етакчиси Муҳаммад Али Жинна Ҳиндистон Миллий Конгресси билан сиёсий ҳамкорлик қилишга интиларди. Аммо бир куни Муҳаммад Али Жинна Гандига «жаноб Ганди» дея мурожаат қилиши натижасида Ганди тарафдорларининг кескин норозилигига сабаб бўлади ва парламентни тарк этишга мажбур бўлади. Бу низони ва айрилиқни кейин ҳам тузатиб бўлмади. Чинни пиёлага дарз кетганди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гандининг куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш ҳаракати бутун дунёга Гандини машҳур қилади. Энди Ганди халқаро зиддиятларни куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш борасида маслаҳат беришни жоиз деб билади. Германиянинг фашистлар қатағонлари қурбонига айланган яҳудий миллати вакилларига Гандининг  ватандан ва миллий мансублигидан воз кечмаган ҳолда бошга тушган барча азоб ва қурбонликларни табиий қабул қилиш кераклиги ҳақидаги тавсиялари ғалати эшитиларди. Ганди 1939 йилда Адольф Гитлерга ёзган мактубида Гитлерни «Қадрли дўстим» дея бошлар экан «сиз бўлажак урушни ва унинг қурбонларини сақлаб қолишга қодир инсонсиз» дея маслаҳат беради. Бироқ орадан бир неча ҳафта ўтгач, иккинчи жаҳон уруши бошланиб кетади. Британия жануби-шарқий Осиёда японлардан мағлуб бўлгач, Ганди инглиз ҳукуматига «сизларнинг Ҳиндистонни тарк этадиган вақтингиз бўлди» деб мурожаат қилади. Гандининг назарида, агарда японлар Ҳиндистонни босиб оладиган бўлса, уларга куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш мумкинлигига ишончи комил эди. Иккинчи жаҳон уруши пайтида эса Ҳиндистон Миллий Конгрессининг бир қатор аъзолари Японияга қарши инглиз ҳукумати кайфиятини ифодаламагани учун қамоққа ташланади. Сабаб бу инглиз маъмурлари назарида, боз устига уруш даврида, хиёнатнинг ўзи эди.

    Мустақиллик: Ҳиндистоннинг бўлиниши ва Гандига суиқасд

    Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан сўнг Ҳиндистоннинг мустақиллиги ҳал қилинган бўлсада, аммо яхлит мамлакат сифатида Ҳиндистонни тасаввур қилиб бўлмасди. Мусулмон жамоаси Ҳиндистон Миллий Конгресси билан умумий тил топиша олмас, Ганди эса ҳинд – мусулмон жамоасини ярашитиришга қодир эмасди. Гандининг ўзи эса янги Ҳиндистонда сиёсий бирор бир мансабга эга бўлиш таклифини рад этади. Натижада, Ҳиндистоннинг янги ҳукуматини Жавоҳарлал Неру, мусулмон Покистонда эса Муҳаммад Али Жинна бошқарувни ўз қўл остига олади. Ганди мамлакатни бундай тарзда бўлинишига қарши бўлсада, амалда уларни бирлаштиришга куч билан ҳаракат қилишни ёқламасди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Маҳатма Ганди Калкуттадан Деҳлига қараб йўл олади. Гандининг Калкуттадан кетиши билан Ҳиндистоннинг йирик шаҳарларидан бири саналадиган шаҳарда катта миллий инқироз бошланади. Калкутта ҳинд тарихидаги энг машъум қатлиомнинг ўчоғига айланади. Бу ҳиндларнинг мусулмонларга, мусулмонларнинг ҳиндларга қарши курашининг авж нуқтаси эди. Бир тарафдан мутаассиб ҳинд диндорлари, бошқа тарафдан мусумонлар ва бошқа тарафдан ҳар икки гуруҳнинг курашидан манфаатдор бўлган сиёсатдонлар бир бирларини йўқ қилишга, бир бирларига нисбатан қатағон уюҳстиришга қасд қилганди. Натижада, кўплаб ҳинд ибодатхоналари, мусулмон масжидлари зарар кўради, бегуноҳ одамлар қурбонликка келтирилади, деб ёзади Жордис Кристина «Буюк Маҳатма» асарида. Минглаб ҳиндлар ва мусулмонлар ўз ватанида қочқин бўлади.

    Бу пайтда Ганди Деҳлида ўзининг яқин дўсти бой саноатчи Бирланинг уйида меҳмонда эди. Гандининг дўсти бўлган Жавоҳарлал Неру ҳам, Гандининг котиби бўлган Сардор Валлабхай Пател ҳам бу пайтга келиб Ганди ва унинг Сатяграха тамойилидан кўнгли қолган даврлар эди. Ганди ёлғиз, тушкунликка берилган, хавотир кайфиятда Бенгалияга сафар қилишни режалаштиради. Унинг яқинлари Гандини Бенгалияга сафарини қолдиришга ишонтиришга уринсада, кўп йиллик турма, кексалик, касаллик  аломатлари Гандини қабрга тортиб турганига қарамай, ўз сафарини қолдиришни истамайди. 50 йил ҳиндлар учун курашган Ганди 77 ёшида Бенгалияга сафар қилади.

    Ганди ҳаётининг сўнгги боби бошлангани, тақдири азалнинг сўнгги ҳукми ўқилгани бу пайтда Гандига аён эмасди. У бор кучи, шижоати ва жасорати билан ҳайвоний шафқатсизлик ва бераҳмлик авж олган, қасос олиш кайфияти инсонийликдан устун келган, ахимса – ҳиндуийлик, жайнлик ва буддизмнинг асоси бўлган куч ишлатмаслик тамойили рад этилган жамият сари ҳаракат қилди. Ганди шундай бир олам таъсирда ҳам кўзларини ёғ қоплаган, жаҳолатга берилган омманинг аҳду паймонидан қайтаришга умид қилди. Вазият эса Гандининг осмонида ёмон об-ҳаво таъсирида юз берадиган қора булутларга бурканганди.

    20 январь санасида Ганди диний ибодатни амлага ошираётган пайтда Маданлал ташлаган бомба портлайди. Ганди тирик қолади. Ганди ҳинд ҳукуматининг Покистонга тўланадиган 550 миллион рупийни тўлашдан бош тортгани сабаб навбатдаги очликни эълон қилади. Буюк сиймога ҳурмат сабаб ҳинд ҳукумати мазкур товонни тўлашга мажбур бўлади. Бу эса миллатчи ҳиндпарастларнинг қонини жунбушга келтиради. Улар Гандини мусулмонларнинг ноғорасига ўйнаётганликда айблайди. Ганди атрофида нохуш вазиятлар булутининг тобора қуюқлашиб бораётганидан хавотирга тушган ҳинд ҳуқуқ посбонлари Гандига шахсий ҳимоя ёрдамини таклиф қилади, аммо Ганди «шахсий хавфсизликни озодликка бой бераётганларнинг яшашга ҳаққи йўқ» дея жавоб қайтаради. Бу пайтда Неру ва Пател ўртасидаги низо оммавий ахборот воситаларида тарқалганди. Ганди икки сиёсий рақобатчини яраштириш мақсадида кечки овқатга Пателни таклиф қилади. Мақсад Пателга насиҳат қилиш орқали вазиятни кескинлаштиришга йўл қўймаслик эди. Ибодат билан банд бўлган Ганди Пател билан учрашувга 15 дақиқа кечга қолади, деб эслайди Гандининг шахсий котиби V. Калянам. Тумонат одам эса Гандини кутиб олишга чоғланганди. Қотил Натхурам Годзе ҳам ана шу оломон ичида эди. Годзе чўнтагидан тўппончани олиб Гандига қарат уч марта ўқ узади.

    Хулоса

    Ҳозирга қадар Ганди шахсияти ҳақида гап кетганда аксарлар уни буюк маърифатпарвар ва устоз сифатида қабул қилади, бунга унинг жаҳолатга қарши сабр билан, зўравонликсиз қарши туриш мумкинлигига ишончи сабаб бўлса, аксарлар, Гандини қатъиятсизликда ва шу сабабли ўз шахсиятида қарама- қаршиликлар мавжудлиги боис Ҳиндистонни бўлинишига сабабчи бўлган шахс сифатида қоралайди. Беайб – парвардигор. Шунга қарамай Маҳатма Ганди ХХ асрнинг инсониятга юборган, ўз аҳдига содиқ, инсониятга фойда келтирган сиёсатчи файласуфларидан бири сифатида қарашда давом этмоқда. Гандининг «кўзга кўз тамойили бутун дунёни кўр қилади» дея айтганлари бежизга эмас.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    30.01.2021, 22:36   Изоҳ (0)   105726
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция, Чехия ва Германия мамлакатга кириш чекловларини кучайтирди

    30.01.2021, 22:13

    Афғонистон шарқида юз берган портлаш оқибатида 8 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

    30.01.2021, 20:12

    Дунё бўйича 85 миллион дозадаги COVID-19’га қарши вакциналар ишлатиб бўлинди

    30.01.2021, 19:11

    Канадада мамлакатга кириш тартиби кучайтирилди

    30.01.2021, 15:10

    Алексей Навальнийнинг укаси уй қамоғига юборилди

    30.01.2021, 14:30

    Қирғизистон президенти матбуот хизматининг раҳбари пора олиш учун товламачилик билан шуғулланганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди

    30.01.2021, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.