Американинг Шимолий Каролина штати, Ленанд шаҳрида яшовчи фуқаро ишга янги машинасини ҳайдаб кетаётган вақтда йўл-транспорт ҳодисасига учради, кейинроқ эса лотереядан жекпот ютиб олди. Бу ҳақда УПИ хабар беради.
Янги машинасини ҳайдаб кетаётган Энтоини Доу йўлда иккита буғуни уриб юборган. Шундан кейин ишга бормасликка қарор қилган ва уйига бориб ухлаган. Уйғонгач лотерея чипталарини текшириб кўрган ва ютуқни қўлга киритганини тушуниб етган.
У чипталарнинг биридаги рақамларнинг миллион долларлик тиражда келтирилган рақамларга тўғри келганининг гувоҳи бўлган. Эркак чипта харид қилганда қўшимча тўлов қилиб, ютуқни икки карра кўпайтириш опсиясини танлагани сабаб умумий ютуқ 2 миллион долларни ташкил қилган.
Энтоини ушбу пулларга ота-онасининг уйи ва машинасини таъмирлатмоқчи, шунингдек, ўзи ҳамда жиянининг кредитини тўламоқчи эканлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)