«Халқ банки» сизга икки карра даромад олиш имкониятини тақдим этади. Қандай қилиб, дейсизми?
Бунинг учун юридик шахс сифатида «Халқ банки»нинг исталган филиалидан «Максимал» жамғарма депозит турини очишингиз лозим. Табиийки, бундан мўмайгина даромад оласиз – йиллик 14 фоиз миқдорида!
Бироқ, асосийси ҳали олдинда. Депозит очдингизми, энди сиз супер акция иштирокчисисиз! Бу – яна бир бор бойиш имконияти! Чунки супер акцияга супер совринлар қўйилган: янги уй-жой, иккита Gentra Lacetti автомобили, 25 та телевизор ва пул маблағлари.
Дарвоқе, «Максимал» жамғарма депозити муддати — камида 6 ой. Унга қўйиладиган маблағ миқдори эса 10 миллион сўмдан кам бўлмаслиги шарт!
Ютуқлар ўйини онлайн трансляция тарзида «Халқ банки»нинг Facebook саҳифасида ўтказилади. Ғолиблар Random тизими орқали аниқланади. Акция ғолиблари рўйхати www.xb.uz сайтнинг «Янгиликлар» бўлимида эълон қилинади.
Иштирок этинг ва супер ютуқлар эгасига айланинг!
Янада тўлиқроқ маълумот олиш учун Call-марказининг (71) 210 20 02 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)