Акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» хизматлар оммабоплигини янада ошириш, мижозлар учун янада қулайлик яратиш, аҳолининг бўш пул маблағларини банкдаги муддатли ва жамғарма омонатларга жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида янги омонат турларини таклиф этмоқда.
Бугунги кунда банк томонидан миллий ва хорижий валютада жами 14 турдаги омонатларга маблағлар жалб қилинмоқда. Жумладан, банк фуқароларнинг янада кўпроқ даромад олишини кўзда тутувчи янги омонат турларини жорий этди.
Миллий валютада муддатли «Барака» омонатига қўйилган маблағ учун 1—6 ой муддатга — йиллик 16 фоиз, 7—12 ойгача бўлган муддатга — йиллик 17 фоиз ҳамда 13—25 ой муддатга — йиллик 18 фоиз тўлов амалга оширилиши белгиланди.
Миллий валютада муддатли «Янги мақсад» омонатида эса 270—370 кун муддатга — йиллик 17 фоиз, 371—540 кунгача бўлган муддатга — йиллик 18 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилади.
Шу билан бирга, миллий валютада муддатли «Ишонч» номли омонатга жойлаштирилган маблағ учун 13-18 ой муддатга — йиллик 18 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилиши белгиланди. Юқорида қайд этилган муддатли омонатларга фоиз тўловлар ҳар ойда амалга оширилади.
Омонатга маблағлар нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда, жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган пул маблағлари жумладан, омонатчининг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа пул маблағлари ҳисобидан қабул қилинади. Маблағ қабул қилишнинг энг юқори миқдори эса чекланмаган. Ҳисобланган фоиз тўловлар ҳар ойда амалга оширилади. Омонатга ҳисобланган фоиз тўловлар унинг манбасидан қатъий назар, омонатчи талабига кўра, нақд пулда берилиши мумкин.
Мазкур омонатларга маблағлар қабул қилиш 2021 йил 26 январдан бошланди.
Шунингдек, миллий валютадаги жамғармали омонатлар ҳам мавжуд.
Хусусан, «Фаровон» омонатига қўйилган маблағ учун 1-6 ойгача муддатга — йиллик 15 фоиз, 7-12 ойгача муддатга — йиллик 16 фоиз, 13—25 ой муддатга эса йиллик 17 фоиз миқдорда тўлов таклиф этилмоқда. Бу омонат турида фоиз тўловлари умумий муддат тугаганидан сўнг амалга оширилади. Маблағ қабул қилишнинг энг юқори миқдори чекланмаган.
«Универсал» омонатига қабул қилинадиган маблағнинг энг юқори миқдори эса 100 000 000 (юз миллион) сўм бўлиб, 13—36 ойгача муддатга — йиллик 18 фоиз тўлов таклиф этилади. Бу омонат турида ҳисобланадиган фоиз тўловлар ҳар ойда амалга ошириб борилади.
Банк мижозларининг омонат маблағлари қонун талабларига мувофиқ сир сақланишини ва омонатчининг биринчи талабига асосан қайтарилишини кафолатлайди.
Омонатлар «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан кафолатланган.
Қўшимча даромад олиш имкониятини қўлдан чиқарманг.
«Қишлоқ қурилиш банк» — фаровон ҳаётингиз хизматида!
Мурожаат учун:
Телефонлар: (+99878) 150 93 39, 150 72 58
Веб-сайт: www.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)