Ушбу ҳафтада москваликлар ғайриоддий ҳодисага гувоҳ бўлди. Яъни шаҳар аҳолиси боғ ва хиёбонларда қорли «шиллиқуртлар»га дуч келди. Шаҳарнинг турли жойларида, масалан, Нескучний хиёбони, Воробев тоғи, Горкий боғида уларни кўриш мумкин, деб хабар беради «Вести».

Дастлаб одамлар буни болаларнинг оддий ўйини деб ўйлаган, аммо яқин атрофда ҳеч қандай оёқ изи бўлмаган. Аниқланишича, бундай қорли «шиллиқуртлар»ни табиатнинг ўзи яратган,

Фото: «Vesti.ru»

Маълум бўлишича, кучли шамол қияликлар бўйлаб қорларни ағдариб, ўзи билан учириб айлантиришда давом этган. Натижада қорли «шиллиқуртлар» пайдо бўлган. Бунга сабаб об-ҳавонинг кескин пасайиши ва кучли шамолдир.