• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марҳум олим Андрей Кубатин ва унинг оиласига етказилган зарарни ундириш бўйича суд иши бошланди

    Марҳум турколог олим Андрей Кубатиннинг ноҳақ қамалгани, қамоқхонада унга нисбатан амалга оширилган босим, шунингдек, бунинг ортидан Кубатиннинг турмуш ўртоғи, фарзанди, онаси ва опасига етказилган маънавий зарарни қоплаш юзасидан 25 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида суд мажлиси бўлиб ўтди.

    Фото: «Kun.uz»

    «Kun.uz»нинг маълум қилишича, маънавий зарар ундириш бўйича даъвони марҳумнинг опаси Клара Сахарова киритган. Жавобгар сифатида Тошкент шаҳар Молия бошқармаси судга жалб этилган ва етказилган маънавий зарар учун 3,5 миллиард сўм маблағ ундириш сўралган.

    Суд музокаралари давомида Андрей Кубатиннинг опаси ва турмуш ўртоғи даъво суммасини қўллаб-қувватлади. Жавобгар Тошкент шаҳар Молия бошқармаси вакили ушбу сумма давлат бюджети ҳисобидан эмас, балки марҳумга маънавий зарар етишига сабаб бўлган органлар, уни тергов қилган ташкилотлар, прокуратура ва айблов ҳукмини чиқарган суд томонидан қопланиши кераклигини айтди.

    Тарафларнинг фикрини эшитган судья Ҳилола Эргашева иш бўйича бошқа масалаларни ўрганиб чиқиш мақсадида суд мажлисида танаффус эълон қилди.

    Клара Сахарованинг айтишича, у 2020 йилда Ўзбекистон ҳарбий судига 560 миллион сўм миқдорида моддий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. 560 миллион сўмлик моддий зарар — марҳум олимнинг 2,5 йил қамоқда ўтирган давридаги ойлик иш ҳақлари, турли илмий ишлари учун тўланган моддий рағбатлантиришлар, шу давр давомида қамоқхонага олиб борилган дори-дармон ва кийим-кечаклар, олимнинг яқинлари томонидан юзлаб давлат ташкилотларига арз қилиш учун кетган йўлкира ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган.

    Суд Клара Сахарованинг даъвосини қисман қаноатлантириб, суд харажатлари учун сарфланган 462 минг сўмни ундириш тўғрисида қарор чиқарган. Ҳозирда Клара Сахарова ушбу суд қарори устидан апелляция тартибида шикоят берган, суд жараёнлари давом этмоқда.

    Андрей Кубатин реабилитация тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг

    Андрей Кубатин реабилитация тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг
    Фото: «Gazeta.uz»

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган турколог олим Андрей Кубатин 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

    «Чет эл олимига ноёб китобларнинг сканер қилинган нусхаларини топширгани» ҳақидаги айблов хулосаси билан олимга нисбатан ўша йили 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, апелляциядан сўнг бу муддат 5 йилга туширилди. Бу орада Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Кубатинни таниган дунёнинг йирик олимлари бу иш уюштирилганини айтиб, Президентга мурожаат қилди.

    2019 йил 26 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Андрей Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилганди.

    2,5 йиллик қамоқдан сўнг Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология марказида фаолият юритиб келди.

    2020 йил 29 октябрь куни турколог олим Андрей Кубатин коронавирусдан хасталаниб, шифохонада вафот этди.

    27.01.2021, 06:53   Изоҳ (0)   26714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга 2020 йилда энг кўп хорижликлар қайси давлатлардан ташриф буюргани маълум қилинди

    27.01.2021, 06:22

    Ўзбекистонда боғча болаларига чиқиндини саралаш кўникмаси ўргатилади

    27.01.2021, 06:07

    Ўзбекистонда аҳоли орасида Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади

    27.01.2021, 01:26

    «Ҳокимимиз атрофидаги ҳомийларга ишониб, маррани катта олди» – депутат намунали маҳалла раисларига 50 та Spark’нинг қай тартибда берилиши ҳақида

    27.01.2021, 00:27

    Хоразмда фуқаро ўзини баланд бинодан ташламоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди

    27.01.2021, 00:12

    Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2020 йилда 1,6 фоизга ўсди

    26.01.2021, 23:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 71 ёшли аёл университетни тамомлаб график дизайнерга айланди

    Лайфстайл | 23 июн, 17:52

    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

    Реклама | 23 июн, 16:30

    Илон Маск ракетаси космосга 150 дан ортиқ ДНК ва инсон қолдиқларини юборади

    Дунё | 23 июн, 17:35

    Саида Мирзиёева БМТ бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 23 июн, 17:28

    АҚШнинг Эронга зарбалари ортидан нефть нархи ошиб кетди

    Дунё | 23 июн, 17:20

    Улан-Баторда Made in Uzbekistan шоурум-кўргазмаси ва миллий савдо уйи очилди (фото)

    Ўзбекистон | 23 июн, 17:05

    Хитойда дронлар шоуси бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

    Лайфстайл | 23 июн, 17:00

    Hunnu Air Ўзбекистонга тўғридан‑тўғри парвозларни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 23 июн, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.