• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳокимимиз атрофидаги ҳомийларга ишониб, маррани катта олди» – депутат намунали маҳалла раисларига 50 та Spark’нинг қай тартибда берилиши ҳақида

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 19 январь куни бўлиб ўтган 31-сессиясида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев намунавий деб топилган пойтахтдаги 50 та энг яхши маҳалла раисининг ҳар бирига ҳомийлар томонидан 50 та Spark автомобили берилишини маълум қилганди. Бу эса ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида 21 январь куни ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 31-сессияси натижалари ҳамда жорий йил режаларига бағишланган матбуот анжуманида автомашинага муносиб 50 та маҳалла раиси қай тартибда аниқланиши юзасидан тушунтириш берилди, дея хабар қилмоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

    Мирзо Улуғбек туманидаги «Каттақорасув» МФЙ раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Наима Жабборованинг айтишича, автомобилга муносиб МФЙлар танлаб олинаётганида, у ерда яшовчи аҳолининг фикри ҳам ўрганилади.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Мен комиссияга ҳамма рақамларимни чиройли қилиб топширишим мумкин. Лекин бу кўрик-танловга ўхшаган. Юқоридан пастга тушиб, аҳолидан раисинг ким, қанақа, деб уларнинг ҳам фикрини сўрашади. Маҳалланинг фақат қоғоздаги кўрсаткичи эмас, амалда қандай иш олиб боряпти, маҳаллада урф-одатлар қандай ривожланяпти, салоҳияти борми, болалар маҳалла нима эканлигини тушунадими, йўқми, шу тарафларга ҳам қаралади. Бу борада коррупция, таниш-билишчиликка йўл қўйилмайди. Ҳозир «Мен ёки фалончи раис машина олади», деб айтолмайман. Чунки бу жуда ҳам қийин жараён.

    Ҳокимимиз бу борада низом ишлаб чиқилишини айтди. Ҳар бир туман комиссияси ўз номзодларини кўрсатганидан кейин шаҳар комиссияси низом асосида уларнинг ишини чуқур ўрганади. Комиссия таркибида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Тошкент шаҳар бошқармаси мутахассислари бўлади. Агар машина фаолияти қониқарсиз маҳаллага берилса ва бу хабар ОАВда эълон қилинса, ўша ҳудуд аҳолиси бундан хабар топиб, албатта, норозилик билдиради. Тўғри, беш қўл баробар эмас. Сайлов пайтида ҳамма раислар юз фоиз шаффофлик билан сайланди, деб айта олмаймиз. Халқ ўзи хоҳлаган одамни сайламаган ҳам бўлиши мумкин. Лекин автомашиналар энг намунали, ҳақиқатан маҳалла раиси, деган лавозимга муносибларга берилади», — деди Наима Жабборова.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Матбуот анжуманидан кейин ОАВ вакиллари мазкур масала бўйича ўзларини қизиқтирган яна бир қанча саволларга Наима Жабборовадан жавоб олишди.

    Депутатнинг таъкидлашича, пойтахт ҳокимининг ушбу ташаббуси МФЙ вакилларига мотивация бериб, уларни янада фаол ишлашга ундайди.

    «Автомашина бериш жараёни адолатли бўлади. Чунки ҳомий бир нарсани бераётганидан кейин уни текшириб, ишонч ҳосил қилади, нарсаси жойига етиб боришини истайди. Буни давлат текширолмайди, ҳомийнинг ўзи текширади. Машинага муносибларни аниқлаш жараёни жуда ҳам қийин масала. Тўғри, ҳокимимиз ташаббус билан чиқди, лекин буни амалга оширилиши жуда мураккаб кечади. Агар мазкур жараёнда нотўғри ҳаракатлар кузатилса, тўполон кўтарилади. Шунинг учун тўғри ва адолатли ҳал этишга ҳаракат қилинади. Мендан ҳам яхши раислар бор, менинг ҳудудимдан ҳам аъло маҳаллалар бўлиши мумкин. Машина ўша аълоларнинг аълосига берилиши керак. Бу МФЙ вакилларига мотивация беради, янада яхши ишлашга ундайди.

    Назаримда, ҳокимимиз маҳалла раисларини уйғотиш учун шу ташаббус билан чиқди. Очиғини айтиш керак, кўп жойларда ишлар ухлаб ётибди, ҳамма жойда бир хил ишлар қилинаётгани йўқ. Лекин энди кўпчилик яхши ишлаяпти. Охирги икки йил ичида силжиш бор. Нима учун? Чунки маҳаллалар ва раисларга нисбатан талаб ҳам бор, эътибор ҳам бор», — деди депутат.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Каттақорасув» МФЙ раисининг таъкидлашича, автомашиналарнинг ҳаммаси ҳомийлар кўмаги билан харид қилиниб, энг муносиб МФЙларга берилади.

    «Очиғини айтаман, ҳокимимиз жуда баланд маррани олди. Демак, уларнинг атрофида ҳомийлар борки, ўшаларга ишониб, маррани катта олди. Улар қисқа муддатда атрофига шундай елкадошларни олдики, маҳалла учун. Тадбиркорлар ҳам нимага ёрдам беряпти, биласизми, мана пандемия пайтини эсланг. Президентимиз тадбиркорларга ‘ёрдам беринглар’, деб мурожаат қилди. Тадбиркорларнинг ҳаммаси ‘лаббай’ деб, кимдир дори олиб берди, кимдир бошқа ёрдам кўрсатди. Буларнинг бошида Президентимиз турибди. Давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ривожлантиришга катта куч йўналтиряпти, уларга катта эътибор қаратяпти, тадбиркорлар ҳам шунга жавобан давлатимизга ёрдам беряпти. Қарс икки қўлдан чиқади», — деди Жабборова.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент шаҳридаги 524 та МФЙга ажратиладиган 26,2 млрд сўмнинг қандай тартибда сарфланиши маълум қилинди
    • «Ҳокимнинг ташаббуси ёруғ кун пайтида момақалдироқ ургандек бўлди» – маҳалла раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг МФЙларга нисбатан эътибори ҳақида
    • «Тўғриси, уларга ҳавасим келяпти». Расул Кушербаев Тошкент шаҳар Кенгашидаги ҳар бир депутат ихтиёрига 2 млрд сўмдан берилиши ҳақида
    • «Хоҳласа ҳайдайди, хоҳласа сотиб юборади». Жаҳонгир Ортиқхўжаев энг намунали маҳалла раисларига бериладиган 50 та Spark ҳақида

    27.01.2021, 00:27   Изоҳ (0)   21773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда фуқаро ўзини баланд бинодан ташламоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди

    27.01.2021, 00:12

    Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2020 йилда 1,6 фоизга ўсди

    26.01.2021, 23:42

    Ўзбекистонда Tracker’нинг янги авлоди бир кунда сотилиб кетди

    26.01.2021, 23:11

    Ўзбекистонда вакцина синовида қатнашишни истаган кўнгиллилар сони 10 минг нафардан ошди

    26.01.2021, 22:25

    Шавкат Мирзиёев: «Аёл киши раҳбар бўлса, хурсанд бўламан»

    26.01.2021, 22:10

    Тошкент–Олот–Тошкент йўналишида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди

    26.01.2021, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроилдаги хорижий фуқаролар визаси муддати автоматик тарзда узайтирилди

    Ўзбекистон | 17 июн, 16:23

    Ҳиндистон Покистонга оқаётган “ортиқча сув”ни ўз ҳудудига йўналтирмоқчи

    Дунё | 17 июн, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 700 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 17 июн, 16:09

    “Шайхлар сири”: араб аёллари уйда қандай кийинишади

    Лайфстайл | 17 июн, 15:58

    Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”нинг Клублар ўртасидаги ЖЧдаги имконияти ҳақида гапирди

    Спорт | 17 июн, 15:57

    Россия хавфсизлик кенгаши котиби Путиннинг махсус топшириғи билан Шимолий Кореяга келди

    Дунё | 17 июн, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.