Тошкент жамоат транспорти учун мўлжалланган барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли) қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари 2021 йил 1 февралдан бошлаб сотувга чиқарилмайди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат».
Бундан ташқари, 2021 йил 1 февралдан имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади.
Қолаверса, электрон чипталарни илк бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади. У биринчи тўлов амалга оширилган санадан тарифда белгиланган кунга қадар амал қилади.
Шунингдек, барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддатга фойдаланиш учун тақдим этилади. Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари харид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина қулай тарифларни юклаб олиш кифоя қилади.
Аввалроқ Тошкентда 1 декабрдан бошлаб электрон транспорт картаси нархи 15 минг сўм этиб белгилангани, Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақини нақд пулда тўлаш тартиби бекор қилинмаслиги ҳамда имтиёзли транспорт карталари 1 январдан бепул бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)