«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслига доирасида кечган «Шальке-04»га қарши 24 январь кунги баҳсда (4:0) гол уришга эришди.
Бу польшалик футболчи фаолиятидаги 500-гол бўлди. Левандовскининг голлари қуйидагича тақсимланган: «Знич Прушкув» – 21, «Лех» – 41, «Боруссия Д» – 103, «Бавария» – 272, Польша терма жамоаси – 63.
Шу тариқа Левандовски айни дамда ҳаракат қилаётган футболчилар орасида ушбу натижани қайд этган 4-ўйинчига айланди. Аввалроқ бу довонни Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Златан Ибрагимович босиб ўтганди.
Жорий мавсум Роберт Германия чемпионатидаги 17 ўйинда 23 та гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)