Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) минтақадан ташқарида тўп сурувчи 2020 йилнинг энг яхши осиёлик футболчилари рейтингини эълон қилди.
Биринчи поғонадан «Тоттенҳэм» клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Ҳён Мин жой олди. Иккинчи ўринда эронлик Меҳди Тареми қайд этилган бўлса, кучли учликка ироқлик Али Аднан якун ясади.
Мазкур рўйхатдан ўзбекистонлик футболчилар ўрин олмади.
Топ-10 лик билан танишинг:
- Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм», Жанубий Корея) — 25,03 балл
- Меҳди Тареми («Риу Аве» / «Порту», Эрон) — 19,34
- Али Аднан («Ванкувер», Ироқ) — 18,14
- Никита Рукавитя («Маккаби Ҳайфа», Австралия) — 17,39
- Сардор Азмун («Зенит», Эрон) — 12,88
- Такеҳиро Томиясу («Болонья», Япония) — 4,12
- Ли Кан Ин («Валенсия», Жанубий Корея) — 0,74
- Кавеҳ Ризоий («Шарлеруа», Эрон) — 0,62
- Такуми Минамино («Ливерпуль», Япония) — 0,56
- Даичи Камада («Айнтрахт Ф», Япония) — 0,5
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)