Бразилиянинг тўртинчи дивизионида ҳаракат қиладиган «Палмас» клуби футболчиларидан иборат самолёт 24 январь тонгида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Globo Esporte хабар қилмоқда.
Самолёт хусусий учиш-қўниш жойидан узоқ бўлмаган ҳудудга қулаган.
Натижада «Палмас»нинг тўрт футболчиси: Лукас Пракседес, Гильерме Ноэ, Рануле ва Маркус Молинари, клуб президенти Лукас Мейра, шунингдек, учувчи ҳалок бўлган.
Самолёт Гоянияга қараб йўл олганди. У ерда «Палмас» Верди Кубоги доирасида «Вила Нова»га қарши ўйнаши керак эди.
Мавзуга доир:
Tragédia! Avião ✈️ que transportava o Presidente do #Palmas Lucas Meira, os atletas Lucas Praxedes, Ranule, Marcus Molinari, Guilherme Noé, além do comandante, caiu. Nao há sobreviventes! O destino seria Goiânia, para enfrentar o Vila Nova nesta segunda, pela Copa Verde. #luto pic.twitter.com/948i1AIIVe
— Brenno Beretta (@BrennoBeretta) January 24, 2021
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)