«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионати 20-тури доирасида 24 январь куни «Валенсия»га қарши баҳсда (3:1) гол урди.
Уругвайлик футболчи «Атлетико» сафига ўтгач, Ла Лигадаги дастлабки 15 ўйинида 12 та гол урди.
Бу лигада Криштиану Роналдунинг натижасидан кейинги энг яхши старт ҳисобланади. 2009/10 йилги мавсумда португалиялик форвард «Реал» сафида лигадаги илк 15 ўйинида 13 та гол урганди.
Суарес 12-гол орқали собиқ жамоадоши Лионель Мессини (11 та гол) ортда қолдирган ҳолда Испания чемпионати 2020/21 йилги мавсуми тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)