Футбол бўйича Англия Кубогининг 1/16 финалида «Манчестер Юнайтед» 24 январь, якшанба куни «Ливерпуль»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай майдон эгалари Мэйсон Гринвуднинг голи билан жавоб қайтарди.
Иккинчи бўлим дебютида Маркус Рэшфорд «Юнайтед»нинг иккинчи голини урди. 58-дақиқада Салоҳ дубль қайд этиб, мувозанатни тиклади. 78-дақиқада Бруну Фернандеш жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, манчестерликларнинг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари 1/8 финалга йўл олди ва чорак финал учун курашда «Вест Ҳэм»га қарши баҳс олиб боради.
Англия Кубоги
1/16 финал
24 январь, якшанба
«Манчестер Юнайтед» — «Ливерпуль» 3:2
Голлар: 0:1 – 18 Салоҳ, 1:1 – 26 Гринвуд, 2:1 – 48 Рэшфорд, 2:2 – 58 Салоҳ, 3:2 – 78 Бруну Фернандеш.«Манчестер Юнайтед»: Ҳендерсон, Магуайр, Шоу, Уан-Биссака, Линдельоф, Погба, Мактоминей, ван де Бек (Бруну Фернандеш, 66), Кавани, Гринвуд (Фред, 66), Рэшфорд (Марсьяль, 86).
«Ливерпуль»: Алиссон, Уильямс, Александер-Арнольд, Робертсон, Фабиньо, Милнер, Вейналдум (Мане, 62), Жонс, Тиаго Алькантара (Шакири, 81), Салоҳ, Фирмино (Ориги, 81).
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (42), Мане (69), Линдельоф (89), Погба (90).
«Брентфорд» — «Лестер» 1:3
Голлар: 1:0 – 6 Соренсен, 1:1 – 46 Ўндер, 1:2 – 51, пенальти Тилеманс, 1:3 – 71 Мэддисон.«Фулҳэм» — «Бёрнли» 0:3
Голлар: 0:1 – 31 Родригес, 0:2 – 71, пенальти Родригес, 0:3 – 81 Лонг.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)