• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Икки ёшимда отамни отиб ташлашган». Болалигида ҳожатхона тозалаган, ҳозир эса йилига 15 млн евро маош олаётган Раҳим Стерлинг ҳақида

    «Баъзан менга ижтимоий тармоқларда шундай савол беришади: ‘Раҳим, сен футболчиларнинг маошидан хижолат бўлмайсанми?’ Ва кейин ўзимга ҳам бу саволни бераман, лекин ҳақиқатан ҳам футболчиларнинг маоши мени хижолатга қўядими? Шунда ўйлаб қоламан: шунча соатлик машғулотлар, ёқтирган қизим қатнашган базмларнинг ўтказиб юборилиши. Ушбу чекловларнинг барчаси оғриқ, нафрат ва ғазаб уйғотади. Бошқа футболчилар учун гапира олмайман, аммо мен ҳозир олаётган маошимга лойиқман деб ўйлайман».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Раҳим Стерлинг болалиги ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Журналистлар ундан ўтмиши ҳақида сўраганда унинг нигоҳи ўчади, табассум ҳам йўқолади. Мухтасар айтганда, Стерлинг юлдуз бўлиш учун жаҳаннамдан ўтган. У болалигидаги оғир кунларнинг бирида ўзини набираси тарбиясига бағишлаган бувисига уларнинг ҳаётини яхшилайман деб ваъда беради.

    Йиллар ўтиб Стерлинг ўз ваъдасини бажарди – Раҳим қашшоқликдан АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланди («Манчестер Сити» билан 2023 йилгача тузилган шартномага кўра у йилига 15 миллион евро олади). Шунинг учун у бувисидан миннатдор бўлиши керак.

    Стерлингнинг отаси Раҳим икки ёшда бўлганида отиб ташланади. Онаси эса оилани таъминлаш учун болаларига вақт ажрата олмасди

    Интервьюларидан бирида Стерлинг Англия терма жамоасига чақирилгунига қадар қайси жамоада ўйнашга иккиланганини тан олганди. Унда Ямайка варианти бўлган, Стерлинг атиги 16 ёшида Америка жамоасининг асосий таркибига таклиф қилинади. Иккинчи вариант – Англия эса у учун доимо устувор вазифа бўлиб келган.

    Стерлингни Ямайка билан нима боғлайди? У деярли эслолмайдиган ёвузлик ва ёмон ҳодисалар. Икки ёшдалигида отаси отишмада ҳалок бўлади. Оила яшаган ҳудудга бутун Африкадан қочқинлар оқиб келарди. Уйсизлар, гиёҳвандлар ва жиноятчилик у ер учун одатий ҳол ҳисобланарди.

    Стерлингга омад кулиб боқади. Беш ёшга тўлганида унинг онаси Англияда ишлашга таклиф қилинади. Ва у дарҳол бутун оилани ўзи билан бирга олиб кўчиб ўтади. Англияда яшаш, айниқса, муҳожирлар учун осон бўлмаслиги аниқ эди. Шу боис оилада «чалғиш» учун деярли вақт йўқ бўлмаган. Стерлинг ва бошқа фарзандлар тарбиясини Раҳимнинг бувиси ўз зиммасига олади. У уларни ҳар куни мактабга олиб борар, ҳамма билан уй вазифаларини бажарарди. Бир неча йил давомида Стерлинг кўчада ўйнаб юриб, футболга меҳр қўяди. Шу тариқа етти ёшида бувиси уни футбол тўгарагига олиб боради.

    «Болаликдаги энг ёрқин хотирам – бувим билан «Уэмбли»га борганимиздир. Йўқ, бирон бир ўйинни томоша қилиш учун эмас. Шунчаки стадионни кўришни хоҳладик. Бу ҳақиқатан ҳам ҳаётимнинг охирига қадар ёдимдан чиқмайди. Ўшанда мен унга бир кун келиб ушбу стадионда ўйнашимни айтгандим».

    Дастлаб Стерлингда ҳамма нарса бор эди: истеъдод, бошқа болалардан устунлик ва ҳоказолар. Аммо бошқа муҳожирлар болалар билан мулоқот туфайли вазият ёмонлашди. Шу сабабли у кўп дарс қолдирар ва машғулотларни ўтказиб юборарди.

    The Independent нашрига берган интервьюсида Стерлинг ўша даврларни қуйидаги эслайди:

    «Мен одатдагидек ўспирин эмасдим. Футболга меҳрим бўлакча эди, лекин дўстларим билан вақт ўтказишни ҳам яхши кўрардим. Ёдимда, жисмоний тарбия ўқитувчим дарсдан кейин қолишимни илтимос қилди. Мен ҳеч нарсадан шубҳаланмасдан унинг гапларини тингладим. У мендан майдон ва машғулотлардаги муваффақиятларим ҳақида сўради. Унга ҳаракатларим ва голларим ҳақида айтиб бердим. Шунда у гапимни бўлиб: ‘Эшит, Раҳим, мен сен ҳақингда ҳамма нарсани биламан. Сен Премьер Лиганинг энг кучли футболчиларидан бири бўлишинг мумкин. Аммо ҳозир ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўлдасан. Аниқлаштириб олишинг керак’, — деди. Айнан унинг мана шу сўзлари бутун фаолиятимни белгилаб берган».

    Шунингдек, Стерлинг The Players’ Tribune учун ҳам жуда таъсирли гапларни айтган:

    • «Мен онамни деярли кўрмасдим. У доимо ишларди. Ҳар доим. Кечаси меҳмонхонани тозаласа, эрталаб кафеларда ҳожатхоналарни юварди. Кун давомида эса ҳам ўқир, ҳам ишларди. Унга ёрдам беришга ҳаракат қилардим, баъзида мен ҳам бориб тозалардим. Бу арзимас нарса, лекин мен уни қандайдир тарзда овутишга ҳаракат қилардим. Тасаввур қилинг, кичкина болакай пул учун ҳожатхоналарни тозаламоқда. Мен шунчаки онамга ёрдам беришни хоҳлардим».
    • «Эҳтимол, Ямайкадан кўчиб ўтиш менга таъсир қилгандир. Мен жуда ёпиқ бола эдим. Ҳеч ким билан гаплашмасдим. Аввалига дўстларим йўқ эди. Бизни (болаларни) ҳар куни эрталаб мактабга олиб борадиган автобусдан нафратланардим. Барча болалар гуруҳ бўлиб ўтирарди, мен эса ойнадан қараганча жим кетардим. Ўзимга ўзим менда ҳаммаси яхши экани, ақлдан озмаганим ва шунчаки жим юришни яхши кўришимни айтиб овутардим. Аммо кейин аста-секин бошқалар билан тил топиша бошладим».
    • «Арсенал» скаутлари мен билан боғланишганида неча ёшда бўлганимни эслолмайман. «Арсенал» Лондоннинг энг катта клуби. Мен нима қилгандим? Ҳа, атрофдагиларга яқинда  «Арсенал»да ўйнашимни айтдим. Онам — менинг қаҳрамоним. Шунда у мени тўхтатди ва шундай деди: ‘Эшит, сен «Арсенал»га боришинг керак эмас. У ерда сенга ўхшаганлар жуда кўп. Сен доимо ноёб бўлиб қолишинг керак’. Шу тариқа КPRга («Куинз Парк Рейнжерс») тушиб қолганман. Бу бошқа турмуш даражаси эди, у ерда жуда кўп чет элликлар бўлиб, улар мен билан бошқача мулоқот қиларди. Ушбу ўтишдан анчагина ўсдим.
    • «Бир сафар ўсмирлар терма жамоаси билан «Уэмбли»га йўл олдик. Автобусда ўзим яшаган ҳудуд бўйлаб юрардик. Ичимда ўзимга ўзим бу биз ролик учган автотураргоҳ, бу биз чопиб юрган кўча, бу эса дўстим яшайдиган уй дердим. Мен мана шулардан ўтганман. Футбол туфайли бу ерлардан чиқиб кетганман.
    Стерлинг хотира татуировкаларига эга. Уларнинг бири отасига бағишланган

    Стерлингнинг танасида 15 та татуировка мавжуд (2020 йил учун маълумотлар) ва у шу билан кифояланмоқчи эмас. Ҳар бир татуировканинг ўзига хос маъноси бўлиб, уларнинг аксарияти унинг ўтмиши билан боғлиқ.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Мисол учун унинг ўнг оёғида қуролнинг тасвири бўлиб, айнан шунинг учун кўп маротаба танқид ҳам қилинган. Бироқ Стерлинг бундан вазиятларда ўзини жуда яхши тутади ва бу отасининг хотираси учун қилинганини айтади.

    «Йўқ, мен қуролдан нафратланаман. Зўравонлик катта ёмонликни келтириб чиқаради. Аммо мен бу татуировкани икки ёшимда отиб ташланган отам шарафига чиздирганман. Мен қандай оғир болаликни бошдан кечирганимни абадий эслаш учун бир қанча татуировкаларга мурожаат қилганман. Албатта, бу менинг ҳаётимда бўлган барча қийинчиликлар эмас. Аммо бу мен ҳар бир қийинчиликка алоҳида татуировкани бағишлайман ҳам дегани эмас. Баъзилари учун эскизлар шунчалик даҳшатлики, улар билан танамни булғашни истамайман».

    Манба

    Мавзуга доир: Уй, машиналар ва оила. «Манчестер Сити» юлдузи Раҳим Стерлингнинг ҳашаматли ҳаёти

    25.01.2021, 17:42   Изоҳ (0)   27064
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расман: «Челси» Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқарди

    25.01.2021, 17:05

    Буффон, Бекҳэм ва 7 нафар бразилиялик. Неймар ПСЖнинг энг яхши собиқ футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузди

    25.01.2021, 15:14

    Роберт Левандовски фаолиятидаги 500-голни урди. Фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида фақат 3 ўйинчи ундан олдинда

    25.01.2021, 14:43

    Осиёдан ташқарида тўп сурадиган 2020 йилнинг энг яхши осиёлик футболчилари аниқланди

    25.01.2021, 14:13

    Луис Суарес Ла Лигада Криштиану Роналдудан кейинги энг яхши натижани қайд этди

    25.01.2021, 13:56

    Бразилияда самолёт қулаши оқибатида 4 футболчи ва клуб президенти ҳалок бўлди

    25.01.2021, 12:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.