ПСЖ ҳужумчиси Неймар клубнинг энг яхши собиқ футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузди.
Рамзий терма жамоа 2020 йилнинг июнь ҳолати бўйича тузилди. Ундан етти нафар бразилиялик футболчи ўрин олди.
Неймар талқинига кўра ПСЖ собиқ футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа:
Дарвозабон: Жанлуижи Буффон (Италия).
Ҳимоячилар: Дани Алвес, Алекс да Коста, Давид Луиз, Максвелл (барчаси — Бразилия).
Ярим ҳимоячилар: Тиаго Мотта (Италия ва Бразилия фуқароси), Нене, Роналдиньо (иккиси — Бразилия), Дэвид Бекҳэм (Англия).
Ҳужумчилар: Златан Ибрагимович (Швеция), Жорж Веа (Либерия).
Le 𝕠𝕟𝕫𝕖 𝕕𝕖 𝕝𝕖́𝕘𝕖𝕟𝕕𝕖 spécial Paris Saint-Germain de @neymarjr, à l'occasion des 5⃣0⃣ ans du club ❤️💙 pic.twitter.com/yt10qxfYJf
— Paris Saint-Germain (@PSG_inside) January 24, 2021
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)