• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Елизавета II нинг гаражи: Буюк Британия қироличаси қандай машиналарни хуш кўради?

    Дунёнинг нуфузли аёлларидан бири Елизавета II Буюк Британиянинг энг кекса монархи мақомини сақлашда давом этмоқда. У 94 ёшини қарши олди, тахтни эса 68 йилдан буён эгаллаб, рекордни янгилади.

    Ўтган йиллар мобайнида автоуловларни бошқариш Буюк Британия қироличасининг энг севимли машғулотига айланган. Қироллик гаражида расмий ҳамда норасмий тадбирлар учун ўнлаб машиналар мавжуд.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Иккинчи жаҳон уруши вақтида 18 ёшли малика Елизавета II тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси сифатида ўқитилган. Ўша йилларда хоним Austin K2/Y русумли юк машинасини бошқарган ва шундан кейин катта машиналарга меҳр қўйган.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Rolls-Royce Phantom IV

    1950 йилда малика турмуш ўртоғи − Эдинбург герсоги билан биргаликда Rolls-Royce Phantom IV ишлаб чиқаришни буюрган. Ушбу машина ҳанузгача Британия гаражида сақланади, шунингдек, у жуда яхши ҳолатда. Қироллик анъаналарига кўра, муҳим тадбирларда оила учун бу каби рамзий машиналардан фойдаланиш одат тусига кирган. Шаҳзода Уильям ҳамда Гаррининг никоҳ тўйида ушбу машина ҳам келтирилган. Шуниси эътиборга лойиқки, 18 та Rolls-Royce Phantom IV ишлаб чиқарилган ва уларнинг барчаси монархлар ҳамда давлат раҳбарлари хизматида бўлган.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Rolls-Royce Phantom VI

    1977 йилда Буюк Британия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Елизавета II ҳукмронлигининг 25 йиллигига Rolls-Royce Phantom VI ни тақдим этган. Автомобиль кўпинча расмий ташрифлар вақтида ишлатилади. Аммо малика рулга ўтирмайди.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Land Rover

    Урушдан бир неча йил ўтиб алюминийдан ясалган Land Rover қироличанинг гаражидан жой олган. Маликага машина жуда ёқади, ҳаттоки уни шахсий мақсадлари йўлида бошқаради.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Land Rover Defender

    Қироллик оиласи ҳозирда ҳам Land Rover транспорт воситаларини бошқаришда давом этмоқда. Таъкидланишича, Елизавета II ушбу машинани жуда яхши кўради, сабаби машина унга ҳарбий хизматни эслатади.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Land Rover Range Rover

    Шунингдек, қироличанинг гаражидан Land Rover Range Rover ҳам жой олган. Ушбу машина норасмий саёҳатлар учун бошқарилади.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Land Rover Landaulet

    Бир неча йил олдин қиролича учун махсус Land Rover Landaulet машинаси ишлаб чиқарилган. Автомобильнинг орқа ўриндиқлари томи очилади. Автомобиль салонида ташриф чоғида тик туриш учун тутқичли махсус платформа яратилган.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Vauxhall Cresta Fiary Estate Rover P5B

    Қиролича ёшлигида ҳам оддий ва кўзга ташланмайдиган автомобилларни хуш кўрган. Ушбу машина ҳам ўртача даражадаги автомобиль қидираётган харидорлар учун ишлаб чиқарилган.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Jaguar

    Буюк Британия қироличасининг тез-тез Jaguar ҳайдаганини кўришган. Ушбу машина билан қизиқарли воқеа ҳам рўй берган. Махсус хизмат туфайли Виндзор боғи орқали кетаётган қиролича сайрга чиққан ёш оилани безовта қилмаслик учун майсазор устидан юришга қарор қилган. Ушбу ҳодисанинг сурати бутун дунёга тарқалган.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Bentley State Limousine

    Расмий саёҳатлар учун қиролича фойдаланадиган автомобиль. Машина қироличага ҳукмронликнинг 50 йиллиги шарафига совға қилинган. Автомобильда ўқ ўтказмайдиган ойналар мавжуд бўлиб, унинг ички қисми газ ҳужумига қарши тура олади. Авваллари Англия қироличасининг машиналари бу каби ҳимояга эга эмас эди. Аммо XXI асрда террористик ҳужумларнинг кўпайиши билан қоидалар қайта белгиланди.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Бугунги кунга қадар Елизавета II тантанали саёҳатлари учун ушбу машинани танлайди.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Bentley Bentayga

    Ҳозирда қирол гаражининг жавоҳирларидан бири. Ушбу машинани яратиш учун бир неча йил ва миллиардлаб доллар сарфланган. У тўқ яшил рангда бўлгани учун расмий тадбирларда ундан фойдаланилмайди. Қиролича автомобилни Шотландия ерларига саёҳат қилишда бошқаради.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Бир неча йил олдин қироличанинг эри ўзининг севимли Land Rover Freelander’да автоҳалокатга учраган эди. Яхшики, жароҳат унчалик жиддий бўлмаган. Хавфсизлик ходимлари ҳодисанинг такрорланишидан қўрқиб, монархларга фақат ҳайдовчи билан саёҳат қилишга рухсат берилган протоколдаги ўзгаришларни талаб қила бошладилар. Аммо барибир қиролича машиналарга бўлган муҳаббатидан бутунлай воз кеча олмади. У 94 ёшида ҳам автомобиль ҳайдашни давом эттирмоқда.

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Фото: «somanyhorses.ru»

    Мавзуга доир:

    • Том Круз гаражи: Голливуд актёри ҳаётда қандай автомобилларни бошқаради?
    • Кайли Женнер гаражи: Косметика империяси маликаси қандай автомобилларни хуш кўради? (фото)
    • Жейсон Стетхемнинг гаражи: Актёр қандай автомобилларни яхши кўради? (фото)
    • Анжелина Жолининг гаражи: Голливуд юлдузи қандай автомобилларни хуш кўради? (фото)

    22.01.2021, 21:42   Изоҳ (0)   58856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юнусободда йўлнинг музлагани сабаб 6 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашиб кетди

    22.01.2021, 21:12

    Хитойда амфибия-автобуслар тирбандликлардан қутулишга ёрдам беради (фото)

    22.01.2021, 16:46

    Ўзбекистонда 2020 йилда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди

    22.01.2021, 15:56

    Microsoft руль ва тепкиларсиз автомобилни яратган компанияга 2 млрд доллар сармоя киритди

    22.01.2021, 11:28

    Видео: Деярли ҳар қандай автомобилни калитсиз беш дақиқа ичида очиш усули

    22.01.2021, 10:29

    Самарқандда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    22.01.2021, 07:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.