Кўп миқдорда қор ёғгани сабабли Тахтақорача довони ёпилди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.

Фото: ИИВ ЙХҲББ

Қайд этилишича, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида кўп миқдорда қор ёғганлиги боис довон орқали транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Довондаги вазият яхшиланганидан сўнг транспорт ҳаракати тикланиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 22 январь куни қор бўрони кузатиляпти. ЙҲХБ ва йўлга масъул ходимлар томонидан йўлни қордан тозалаш ишларига махсус техникалар жалб этилгани тўғрисида хабар берилди.

ИИВ ЙҲХББ Қамчиқ довонида қор ёғаётгани сабаб ҳайдовчиларни зарурат бўлмаса, кечки пайт йўлга чиқмасликка чақирди.

Бундан ташқари, қор ва кучли шамол Андижон ва Хоразм вилоятларининг бир қатор туманларини чироқсиз қолдирган.