Жо Байден АҚШнинг 46-президенти бўлди. У инаугурация маросимида қасамёд қабул қилганидан сўнг расман иш бошлади. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
«Мен, Жозеф Робинет Байден, тантанали равишда Америка Қўшма Штатлари президенти вазифаларини сидқидилдан бажаришга ва Америка Қўшма Штатлари Конституциясини қўлимдан келганича сақлашга ва ҳимоя қилишга қасамёд қиламан. Ва Худо менга ёрдам беради» – деди АҚШнинг 46-президенти Жо Байден.
Байдендан бир неча дақиқа аввал вице-президент Камала Харрис ҳам қасамёд қилди.
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп янги давлат раҳбарининг инаугурация маросимида иштирок этишдан бош тортди. Бу 150 йил ичида биринчи марта шундай ҳолат бўлиши. Маросимга унинг маъмурияти вице-президенти Майк Пенс келди.
Инаугурация маросими томошабинларсиз ўтказилди – фақат расмийлар ва уларнинг чекланган миқдордаги меҳмонлари иштирок этди. Ушбу қарор коронавирус ҳамда ФҚБ маълумотларига кўра Трамп тарафдорлари томонидан уюштирилиши мумкин бўлган тартибсизликлар эҳтимоли туфайли қабул қилинган.
Аввалроқ Байден инаугурациядан сўнг дарҳол АҚШни ЖССТ аъзолигига қайтаришга ва Мексика билан чегарада девор қурилишини тўхтатишга ваъда бергани ҳамда Дональд Трамп Оқ уйни тарк этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)