• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ президентларининг инаугурациялари қандай ўтган? Энг эсда қоларли маросимлар (фото)

    АҚШ Конституциясига мувофиқ, 20 январь куни Вашингтонда сайланган президент Жозеф Байденнинг инаугурацияси бўлиб ўтади, деб ёзади «РБК». Сўнгги ўн йилликлардаги энг оғир ва энг шов-шувли сайлов кампанияси Дональд Трампнинг биринчи муддатдан кейинги мағлубияти билан тугади. Турли президентларнинг инаугурация маросимлари, қатъий қонун-қоидаларга қарамасдан, бир-бирига ўхшамайди. Масалан, Барак Обама матндаги хатолик туфайли икки марта қасамёд қилган биринчи президент бўлган бўлса, Жимми Картер Америка етакчилари орасида Капитолийгача бўлган йўлни пиёда босиб ўтган ягонаси бўлди. Эндиги инаугурация эса афтидан, энг ҳарбийлаштирилгани бўлади, чунки Вашингтон ҳарбийлар билан тўлдирилди. АҚШ президентларининг инаугурациялари яна нималар билан эсда қолгани ҳақида фотогалереяда билиб олишингиз мумкин.

    Энг узун инаугурация нутқи

    Фото: Mary Evans Picture Library

    Фото: Mary Evans Picture Library
    1841 йилда ўз лавозимига киришган президент Уильям Генри Гаррисон АҚШ тарихидаги энг узун инаугурация нутқи билан танилган. У 1 соат 45 дақиқа давом этган. Бу вақт давомида кучли қор ёғган, Гаррисон эса кўчада пальтосиз бўлган. Бир ойдан кейин сайланган президент пневмониядан вафот этган. Биографлар унинг касаллигини маросим чоғида узоқ вақт совуқда қолгани билан боғлайди.

    Ўлик канарейкалар

    Фото: АҚШ Конгресси кутубхонаси

    Фото: АҚШ Конгресси кутубхонаси
    Вашингтонда кузатувлар тарихидаги мартнинг энг совуқ куни 1873 йил 4 март — Улисс Грантнинг инаугурацияси кунига тўғри келди. Шу куни АҚШ пойтахтидаги ҳаво ҳарорати, тахминан, 9 даража совуқни ташкил қилган ва гувоҳларнинг қайд этишича, бу  25…30 даража совуқ бўлиб сезилган. Инаугурация бали ташкилотчилари, заллар жуда совуқлигига қарамасдан, маросимнинг бир қисмига айланиши керак бўлган юзлаб канарейкаларни қафасдан чиқаришга қарор қилган. Қушлар қаҳратонга дош беролмай, парвоз чоғида ўлиб қолаверди ва бал иштирокчиларининг бошларига келиб тушаверди.

    АҚШ президентлари инаугурацияларининг ёритилиши

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Президент инаугурацияси биринчи марта радио орқали 1925 йилда, Калвин Кулиж қасамёд қилаётган вақтда трансляция қилинди. Гарри Трумэн (суратда)нинг 1949 йилдаги қасамёди телевидение орқали кўрсатилган, Жон Кеннедининг (1961 йил) қасамёди эса рангли телевидение орқали намойиш қилинган биринчиси бўлди. Билл Клинтоннинг 1997 йилдаги инаугурациясини интернет орқали тўғридан-тўғри эфирда кузатиш мумкин бўлди.

    Энг кўп томошабинларни Барак Обаманинг 2009 йилдаги инаугурацияси тўплади: Nielsen агентлиги маълумотларига кўра, телетрансляцияни 37,8 миллион америкалик томоша қилган, CNN телеканалининг сайти трансляция томошабинларининг сонини 27 миллион киши деб қайд этган, яна камида 700 минг киши уни YouTube’да кўрган.

    Таққослаш учун: Рональд Рейганнинг 1981 йилдаги қасамёди трансляциясини 41,8 миллион киши кўрган. Трампнинг 2016 йил ноябридаги сайловларда ғолиб чиққач сўзлаган нутқини эса 71,4 миллион киши томоша қилган.

    Кўп мазҳабли маросим

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo
    Анъанага кўра, инаугурация маросимидан аввал АҚШнинг сайланган президенти черков ибодатига ташриф буюради, кўпинча у Оқ уй ёнидаги Авлиё Иоанн епископал черковида бўлиб ўтади. 1977 йилда ибодатда АҚШдаги асосий мазҳабларнинг хизматчилари қатнашди ва бу ягона шундай ҳолат бўлиб қолди. Президент Жимми Картернинг (суратда) қасамёдидан аввал ўтказилган бундай маросим анъанага айланмади.

    Капитолийгача пиёда

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo
    Биринчи марта 1977 йилда сайланган Жимми Картер ўз рафиқаси Розалин билан кортеждан воз кечиб, инаугурация жойигача пиёда борган ягона президентга айланди. Сўнг инаугурация паради чоғида у ҳарбийлар билан бирга Капитолийдан Оқ уйгача борди.

    Қасамёд вақтидаги хатолик

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    2009 йилдаги биринчи инаугурацияси чоғида Барак Обама АҚШ Олий суди раиси Жон Робертснинг ортидан қасамёд сўзларини қайтаришда хатоликка йўл қўйди. «Қўшма Штатлар президенти мажбуриятларини ҳалоллик билан бажараман» дейиш ўрнига у «Қўшма Штатлар учун президент мажбуриятларини ҳалоллик билан бажараман» деди. Шу сабабли эртаси куни Оқ уйдаги «хариталар хонаси»да Обама ва Робертс қасамёд маросимини қайтадан ўтказди. Такрорий қасамёд видеоси тарқатилди. АҚШ тарихида Обамадан аввал ҳам олти президент битта муддатнинг ўзида икки марта қасамёд қилган, аммо фақат Обамагина буни ўз хатоси туфайли амалга оширишига тўғри келди.

    Мавзуга доир:

    • Вашингтонга инаугурация чоғида тартибни таъминлаш учун 25 минг нафар Миллий гвардия ҳарбийлари етиб келди
    • Дональд Трамп хайрлашув нутқини эълон қилди (видео)

    20.01.2021, 14:31   Изоҳ (0)   38461
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дональд Трамп 73 кишини афв этди. Улар орасида ўзи ва оила аъзолари йўқ

    20.01.2021, 13:33

    Вашингтонга инаугурация чоғида тартибни таъминлаш учун 25 минг нафар Миллий гвардия ҳарбийлари етиб келди

    20.01.2021, 12:12

    Дональд Трамп хайрлашув нутқини эълон қилди (видео)

    20.01.2021, 11:59

    АҚШ дунёда биринчи бўлиб Хитойни уйғурларга нисбатан геноцидда айблади. Концлагерлардаги миллионлаб одамлар, қийноқлар ва мажбурий стерилизация сабабли

    20.01.2021, 10:26

    Навальний «Путиннинг қасри» ҳақидаги суриштирувни эълон қилди (видео)

    20.01.2021, 09:55

    Россиянинг Нью-Йоркдаги бош консуллиги телефон алоқасисиз қолди. Консуллик алоқа Америка томонидан узилганини айтмоқда

    20.01.2021, 09:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.