Етарли даражада ухламаслик иммунитетга зарар етказиб, вирусли инфекцияларга чалиниш хавфини оширади. «Коммерсантъ»нинг хабар беришича, бу ҳақда Ломоносов номидаги Москва давлат университети Уйқу тиббиёти маркази раҳбари Александр Калинкин маълум қилди. У доим бир вақтда ётиб-туришга ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаган.
«Уйқу ва иммунитет — деярли синонимлар. Уйқу қисқарса, иммунитет кескин тушиб кетади ва ҳар қандай вирусни юқтириб олиш эҳтимоли 5 соатдан кам ухлайдиганларда 7 соатдан кам ухламайдиганларга нисбатан 250 фоиздан ортиқ бўлади. Уйқу жуда муҳим, у бизнинг иммунитетимизни таъминлайди», — деган Калинган «Говорит Москва» радиостанциясига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)