18 январь куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.
Сибир аҳолисини совуқ қиш билан қўрқитиш осон эмас. Ахир баъзан буюмлар ва маҳсулотлар ҳам ҳавода муаллақ қотиб қолади.Фото: «Korrespondent.ru»
Москвада 18 январга ўтар кечаси сўнгги 4 йилдаги энг совуқ қиш туни бўлди.Фото: Reuters
Ҳиндистон Республика куни доирасидаги парадга ҳозирлик кўрмоқда.Фото: Reuters
Мухолифатчи Алексей Навальний Германиядан Россияга қайтишда Шереметево аэропортида қўлга олинди. У фирибгарлик иши бўйича синов муддатини бир неча марта бузганликда айбланиб, қидирувда эди.Фото: Reuters
Туркиянинг Истанбул шаҳри қор остида. Бу қишдаги илк қор.Фото: Reuters
Бразилиянинг Manaus компанияси ёнида коронавирус ва бошқа касалликларга чалинган беморларнинг яқинлари кислород баллони харид қилиш ёки уни тўлдириш учун навбатда турибди.Фото: Reuters
Изоҳ (0)