Бухоро вилоятида «Жондор» автотураргоҳида автобус ёниб кетди. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
ЙҲХББ матбуот хизмати берган дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 17 январь куни соат 09:30 ларда, Бухоро вилояти, Бухоро туманида жойлашган «Жондор» автотураргоҳининг охирги бекатида юз берган. Ёнғин 1962 йилда туғилган З.О. бошқарувидаги 76-йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu автобусда содир бўлган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автобуснинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда 8, 47 ва 116-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Мазвуга доир: Қамчиқ довонида Mercedes юк машинаси ёниб кетди
Изоҳ (0)