• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дональд Трамп икки марта импичмент эълон қилинган биринчи АҚШ президентига айланди. Трампга қарши 10 нафар республикачи овоз берди

    АҚШ президенти Дональд Трампга қарши импичмент эълон қилиниши ва бундан кейин кутилаётган воқеалар ҳақида Meduza ёзмоқда.

    Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Дональд Трампга нисбатан иккинчи импичмент бўйича мажлисда нутқ сўзлаганидан кейин қўриқчилар қуршовида ўз кабинетига кетмоқда. Вашингтон, 2021 йил 13 январь

    Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Дональд Трампга нисбатан иккинчи импичмент бўйича мажлисда нутқ сўзлаганидан кейин қўриқчилар қуршовида ўз кабинетига кетмоқда. Вашингтон, 2021 йил 13 январь
    Фото: Getty Images

    Вакиллар палатасида нималар бўлди?

    2021 йил 13 январь куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси мисли кўрилмаган хавфсизлик чоралари шароитида амалдаги президент Дональд Трампга нисбатан импичмент учун овоз берди. Импичментни ёқлаб 232 киши овоз берган бўлса, 197 киши қарши чиқди. Таъкидлаш жоиз, ёқлаб овоз берганлар орасида 10 нафар республикачи бор — бу 1998 йилда ўз партиядошлари Билл Клинтон импичменти учун овоз берган демократлардан икки марта кўп демакдир.

    Овоз бериш Конгресс биносига Трамп тарафдорлари томонидан уюштирилган шиддатли ҳужумдан роппа-роса бир ҳафта кейин ва Трампнинг ваколатлари расман якунланишидан роппа-роса бир ҳафта аввал ўтказилди. Шу тариқа, у биринчи ва катта эҳтимол билан, муддати давомида икки марта импичмент эълон қилинган АҚШ тарихидаги ягона президентга айланди. Биринчи импичмент Трампга Вакиллар палатаси томонидан 2019 йилда эълон қилинган эди (ўшанда барча республикачилар қарши овоз берган, аммо кўпчилик овоз демократларда бўлган), лекин Сенат уни ҳокимиятдан четлатишдан бош тортган эди.

    Бир кун аввал демократ конгрессменлар резолюция матнини эълон қилди, унда Трамп ўта оғир жиноятларда ва АҚШ ҳукуматига қарши «қўзғалонларга гижгижлашда» айбланди ҳамда Конституцияга киритилган 14-тузатишга мувофиқ, уни яна сайланадиган лавозимларга ўз номзодини қўйиш ҳуқуқидан маҳрум қилишга даъват этилди.

    Бунгача Вакиллар палатаси кўпчилик овоз билан Майк Пенсни Конституцияга киритилган 25-тузатиш асосида президент ваколатларини тугатишга чақирувчи резолюцияга овоз берган эди, ушбу тузатиш вице-президентга амалдаги президентнинг ўз вазифаларини бажаришга лаёқатсизлиги сабабли унинг ваколатларини тугатиш ҳуқуқини беради. Аммо Пенс бу талабларни бажаришдан бош тортди. Шу тариқа Трампга нисбатан импичмент ҳақидаги масала бир йилдан сал зиёдроқ вақт ичида иккинчи марта Конгрессга киритилди.

    Ўз нутқида Вакиллар палатаси спикери, демократ Нэнси Пелоси Трампни «бевосита ва яққол хавф» деб атаб, унга зудлик билан импичмент эълон қилишга чақирди. Залда бир ҳафта аввал Трамп тарафдорлари томонидан Конгресс биносини эгаллаб олишга уриниш чоғида шу ерда қамалиб қолган Вакиллар палатаси аъзолари — ҳам демократлар, ҳам республикачилар бор эди. Уларнинг баъзилари, шу жумладан, худди ўша залда бир ҳафта аввал Жо Байденнинг ғалабасини тасдиқлаган республикачилар ҳам журналистларга уларга ўта ўнг экстремистлардан келиб тушаётган таҳдидлар ҳақида гапириб берди.

    Трампга импичмент эълон қилиш бўйича ўтган сафарги уринишда бирорта ҳам республикачи овоз бермаган бўлса, бу сафар беш республикачи овоз бериш бошланишидан олдин резолюцияни ёқлаб овоз беришни ваъда қилди, улар орасида собиқ вице-президент Лиз Чейнининг қизи ҳам бор. Мунозаралар чоғида уларга яна бир неча киши қўшилди.

    Бошқа республикачи конгрессменлар таъкидлашича, 6 январдаги митинг чоғида Трамп Конгресс биносига шиддатли ҳужум ва бир неча кишининг вафоти билан тугаган зўравонликларга даъват қилмаган. Аммо баъзилар президентнинг гапларини зўравонликка даъват деб баҳолаш мумкинлигига эътироз билдирмади, шундай бўлса-да, улар демократларни жараённи ўтказишда шошма-шошарликда айблади. Бундан ташқари, улар демократ сиёсатчилар 2020 йил ёзида, Black Lives Matter ҳаракати акциялари чоғида супермаркетлар ва йирик дўконларга ҳужумларни қўллаб-қувватлаганини эслатди.

    Бундан ташқари, ҳам Вакиллар палатасидаги, ҳам Сенатдаги баъзи атоқли республикачилар (масалан, суд тизими бўйича Сенат қўмитаси раиси Линдзи Грэм) умумий маънода Трампни қораласа-да, импичментга қарши чиқди, чунки у, уларнинг фикрича, бундай мураккаб вақтда мамлакатни бирлаштиришга хизмат қилмайди. Бундан ташқари, Трамп ҳимоячиларининг бир қисми демократларни импичментдан сиёсий ўч олиш усули сифатида фойдаланиш бўйича хавфли прецедент яратаётганликда айблади ва ундан сайланган президент Жо Байденга қарши фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида бевосита таҳдид қилди.

    Байденнинг ўзи ҳам партиядошларининг импичмент бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватламади — у ҳокимият топширилиши жараёнини иложи борича тезроқ якунлаб, Американинг энг шошилинч муаммолари, биринчи навбатда, коронавирус пандемияси билан шуғулланиш ниятида. Партиялар ўртасидаги кескинликнинг ўсиши унга Сенат тасдиқлайдиган энг муҳим мансабдорларни тайинлашда халақит бериши мумкин.

    Энди нима бўлади?

    Энди Трампнинг тақдири Сенатда ҳал қилинади. У амалдаги президентга конституция моддаларини бузиш айбловларини эълон қиладиган суд ролини ўташи керак. Агар сенаторларнинг учдан икки қисми резолюциядаги ҳеч бўлмаганда битта банд бўйича айблов эълон қилишни ёқлаб овоз берса, президент ваколатларидан маҳрум бўлади. У ҳолда назарий жиҳатдан Сенат Трампга маълум бир лавозимларни эгаллашни, хусусан, президент лавозимига қайта сайланишни ҳам тақиқлаши мумкин.

    Аммо Сенатнинг янги йилдаги биринчи мажлиси 19 январдагина бўлиб ўтиши керак, бу Дональд Трамп ваколатлари расман тугашидан бир кун аввалдир. Сенатда кўпчилик ўринга эга бўлган республикачилар (ҳозирча, Жоржиядаги қайта сайловларда сайланган янги демократ сенаторлар авколатлари бошлангунича) раҳбари Митч Макконнелл бу мажлисни эртароқ муддатга кўчиришдан бош тортди. Назарий жиҳатдан Сенатнинг импичмент бўйича мажлиси ҳатто Жо Байденнинг инаугурациясидан кейин ҳам бўлиб ўтиши мумкин, аммо АҚШ суд тизимида аллақачон лавозимини тарк этган президент устидан суд прецеденти йўқ. Кўпчилик экспертлар фикрича, импичмент жараёнини ва у бўйича судни тартибга солувчи АҚШ конституцияси низомлари фақат давлат хизматчиларига тегишли — Трамп эса 2021 йил 20 январь куни давлат хизматчиси бўлишдан тўхтайди.

    Нима бўлганда ҳам, шунчаки кўпчилик овоз кифоя бўладиган Вакиллар палатасидан фарқли ўлароқ, Сенатда президентни суд қилиш учун овозларнинг камида учдан икки қисми керак бўлади. Яъни демократлар яқинда кўпчилик ўринни қўлга киритган тақдирда ҳам, ўз томонларига камида 17 нафар республикачини жалб қилиши керак бўлади. Ҳозирча бу эҳтимолга жуда яқин бўлиб кўринмаяпти.

    Мавзуга доир: 

    • Фото: Трамп импичментини муҳокама қилиш чоғида Конгрессни қўриқлаш учун келган аскарлар ухламоқда
    • АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Трампга нисбатан импичмент эълон қилди

    14.01.2021, 11:08   Изоҳ (0)   15703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда 8 ой ичида биринчи бор коронавирусга чалинган бемор вафот этди

    14.01.2021, 10:59

    Фото: Трамп импичментини муҳокама қилиш чоғида Конгрессни қўриқлаш учун келган аскарлар ухламоқда

    14.01.2021, 09:47

    Индонезия президенти Хитой вакцинаси билан эмланди

    14.01.2021, 09:10

    Жанубий Суданда қўлга олинган россиялик блогер Илья Варламов ва Пётр Верзилов қўйиб юборилди

    14.01.2021, 08:46

    Италияда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат режими майгача узайтирилди

    14.01.2021, 08:10

    Исроиллик ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатдаги ирқий айирмачилик ҳақида маълум қилди. Уларнинг маърузаси қонли туҳматга қиёсланди

    14.01.2021, 07:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.