Индонезия президенти Жоко Видодо 13 январь куни Хитойнинг Sinovac биофармацевтика компанияси ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди, деб хабар берди Associated Press’га таяниб «Интерфакс».
Ундан ташқари, мамлакатда оммавий вакцинацияни бошлаш доирасида Мудофаа вазирлиги, полиция ва соғлиқни сақлаш хизматларининг юқори мартабали вакиллари эмланди.
Индонезия аввалроқ Хитойнинг COVID-19 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишни маъқуллаган эди. У Хитойдан кейин ушбу препаратни кенг қўллашга рухсат берган биринчи мамлакат бўлди.
Индонезия 6 декабрь куни Sinovac вакцинасини биринчи партиясини қабул қилиб олди ва уни оммавий равишда ишлатилиши учун регулятор томонидан тасдиқлангунча бутун мамлакат бўйлаб тарқатишни бошлади.
Индонезиядаги пандемия даврида COVID-19 касаллиги билан боғлиқ 846 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди, 24 мингдан ортиқ бемор вафот этди.
Аввалроқ қиролича Елизавета II ва унинг эри Филипп, Словакия ва Греция президентлари, АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден ҳамда Исроил бош вазири коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)