«Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Бундеслигадаги жами голлари сонини 25 тага етказиб олди.
Ушбу натижага 20 ёшли футболчи 25 та ўйинда эришди. Бу орқали норвегиялик вундеркинд топ-5 лигаларда 25 та гол уриш борасида XXI асрдаги энг тезкор натижани қайд этди. Бу борада Ҳоланд Златан Ибрагимович (ПСЖ сафида) ва Кевин Филлипснинг («Сандерленд») рекордини янгилади.
Қуйида топ-5 лигалар клубида дастлабки 25 та голни уришга энг кам ўйин сарфлаган футболчилар топ-10 лиги билан танишинг:
- Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д») — 25 та ўйин
- Златан Ибрагимович (ПСЖ) — 26
- Кевин Филлипс («Сандерленд») — 26
- Неймар (ПСЖ) — 27
- Криштиану Роналду («Реал Мадрид») — 27
- Диего Милито («Женоа» / «Интер») — 33
- Андрей Шевченко («Милан») — 33
- Лука Тони («Бавария») — 33
- Арен Роббен («Бавария») — 34
- Фернандо Торрес («Ливерпуль») — 34
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)