«Манчестер Юнайтед» Премьер Лиганинг қолдирилган 1-тури доирасида 12 январь куни «Бёрнли»га қарши баҳс олиб борди. Сафарда кечган баҳсда Пол Погбанинг голи меҳмонларга ғалаба келтирди (1:0).
Бу ғалабадан кейин Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари мусобақа жадвали пешқадамига айланди.
Шу тариқа «Манчестер Юнайтед» Алекс Фергюсон учун сўнггиси бўлган 2012/13 йилги мавсумдан кейин илк бор (камида 17 та ўйин ўтказган ҳолда) ўйин кунини пешқадам сифатида якунлади. Бунга қадар манкунианлар қишки таътилдан кейинги ўйинлардан сўнг бирор марта ҳам мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилмаганди.
Таъкидлаш жоиз, ўша мавсум «Манчестер Юнайтед» АПЛ чемпионлигини қўлга киритганди ва бу жамоа учун охиргиси бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)